"Милан" Златанга 6 млн евро таклиф қилади News

"Милан" Златанга 6 млн евро таклиф қилади

"Милан" клуби ҳужумчи Златан Ибрагимовични қайтариш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Бу ҳақда "La Gazzetta dello Sport" нашри хабар берди. Ибрагимович яқиндагина "Лос-Анжелес Гэлакси"ни тарк этган эди.

"Россонерлар" 38 ёшли шведга 6 ойлик шартнома таклиф қилишмоқда, уни яна бир йилга узайтириш мумкин бўлади. Златаннинг маоши 18 ой учун 6 млн евро бўлади.

Ҳужумчининг ўзи "Милан"нинг футбол бўлими бошлиғи Звонимир Бобан билан телефон орқали гаплашган ва унга яқин бир неча ҳафта ичида қарор қабул қилишга ваъда берган.



Олдинроқ, Ибрагимович "Милан" таркибида 2010 йилдан 2012 йилгача тўп тепган.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика