Latest news

"Милан" ёзда Браим Диасни тўлиқ сотиб олмоқчи News

"Милан" ёзда Браим Диасни тўлиқ сотиб олмоқчи

"Реал" футболчиси Браим Диас ниҳоят Италияда қолиши мумкин бўлади.

Томонлар футболчининг трансфери борасида келишиб олса бўлгани. Италия клуби ярим ҳимоячини ижара шартномаси ниҳоясига етгунга қадар "Реал"да сақлаб қолиб, ёзги трансферлар ойнасида тўлиқ ўзиники қилишни режалаштирмоқда. 23 ёшли футболчи ушбу мавсум "россонери" сафида 20 та ўйинда майдонда ҳаракатланди ва 4 та гол уриб, 2 та голли узатмани ҳисобига ёздириб қўйди. У шанба куни "Лечче"га қарши баҳсда ўзининг "Милан" либосидаги 100 ўйинида майдонга тушишга тайёрланмоқда. Агар А Серия вакили "қироллик клуби" билан шартнома борасида муваффақиятга эришса, бу соннинг янада юқори бўлишига умид қилса бўлади.

"Манчестер Сити" тарбияланувчиси "Милан" сафида ижара асосидаги учинчи мавсумини ўтказмоқда.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика