"Милан" Влашичнинг трансфер имкониятларини ўрганмоқда
07 may 2021 16:04
News
"Милан" Влашичнинг трансфер имкониятларини ўрганмоқда
ЦСКА хавбеки Никола Влашич "Милан" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
Италия гранди 23 ёшли хорватиялик футболчи билан шартнома имзолаш имкониятларини ўрганмоқда.
"Россонерилар" унинг трансфери учун 20 миллион евро ажратишга тайёрлар. "Армиячилар" эса Влашичнинг сотувидан 30 миллион хоҳлашмоқда.
Николанинг Россия клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Хорват жорий мавсум РПЛ доирасидаги 26та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 5та ассист қайд этди.
Link :
Source : La Gazzetta dello Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments