"Милан" Томорини харид қилишни режалаштирмоқда News

"Милан" Томорини харид қилишни режалаштирмоқда

"Милан" жамоада ижара асосида ўйнаётган "Челси" ҳимоячиси Фикайо Томорини харид қилишни режалаштирмоқда.

"Милан" яқин вақтларда 23 ёшли ҳимоячининг тўлақонли трансферини амалга оширишни режалаштирмоқда. Ижара шартномасида Италия клуби ўйинчини 28 миллион еврога харид қилиши мумкинлиги борасида банд бор.

"Россонерилар" сафига январда ўтган Томори жамоа сафида 8та ўйинда майдонга тушишга улгурди.

Фикайонинг "Челси" билан тузган шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган, у Лондон клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика