"Милан" Тавареш учун "Аталанта" билан курашади News

"Милан" Тавареш учун "Аталанта" билан курашади

"Аталанта" "Бенфика" ҳимоячиси Томаш Таварешга қизиқиб қолди, дея хабар қилди Calciomercato.

Таъкидланишича, Лиссабон клуби футболчисига "Милан" ҳам бефарқ эмас. "Россонерилар" 19 ёшли Таварешни мазкур ёзда трансфер қилиш учун бергамоликлар билан рақобат қилиши керак бўлади.

Тавареш — "Бенфика" тарбияланувчиси. 2019/20 йилги мавсумда португалиялик ҳимоячи 27 учрашув ўтказган. Transfermarkt портали Томаш Таварешни 7,2 миллион еврога баҳоламоқда. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика