Latest news

"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти News

"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти

"Россонери" Серу Гирассини Оливье Жиру ўрнига номзод сифатида кўрмоқда.

Италиянинг "Милан" клуби Германиянинг "Штутгарт" жамоаси ҳужумчиси Серу Гирассига қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди "La Gazzetta dello Sport".



Хабар қилинишича, "россонери" ёзда "Лос-Анжелес"га ўтадиган Оливье Жируга ўринбосар қидирмоқда. 28 ёшли Гирассининг нархи 17,5 миллион еврони ташкил этади, бироқ унга Европанинг бошқа топ-клублари ҳам қизиқишмоқда.

Серу Гирасси жорий мавсум "Штутгарт" сафида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол урди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика