Latest news

19:20Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" (матнли трансляция)  59 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  1 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  4 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  11 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  7 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  21 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   7 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  1 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  6 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3

Милан Митрович: "Кучли жамоани мағлуб этсангиз доим сенсацияга қиёслашади" News

Милан Митрович: "Кучли жамоани мағлуб этсангиз доим сенсацияга қиёслашади"

Улуғбек Бақоев устозлигидаги "Суғдиёна" жамоаси Coca Cola Суперлига 4-турида ўз майдонларида "Пахтакор"ни таслим қилишни уддасидан чиқишди.

Баҳс давомида меҳмон жамоа вакиллари орадаги фарқни йўққа чиқариш учун қатор вазиятларни юзага келтиришган бўлсада, мезбонлар посбони Милан Митрович рақибга гол уриш имконини қолдирмади ва ўзининг сейвлари билан жамоасининг жонига оро кирди. Учрашувдан кейин маҳоратли киперга юзланиб фикрлари билан қизиқдик.

"Жамоамиздаги барча футболчиларга ажойиб жанговар ўйин учун раҳмат айтаман ва ғалаба билан табриклайман. Учрашув қийин бўлди. Биз танаффусдан сўнг кийиниш хонасида барчасини келишиб олдик ва майдонга кучли шижоат, истак билан тушдик. "Пахтакор"ни машғулотларда кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиққандик. Рақибни ҳужумларини зарарсизлантиришга ва тўхтатишга эриша олдик. Мавсумни ёмон бошлагандик. Бу ғалаба биз учун бурилиш нуқтаси бўла олади деган умиддаман.

Кучли жамоани мағлуб этиш доим ёқимли. Албатта, бундай даражадаги жамоа билан ўйнаганда ҳаяжон ва босим бўлиши табиий. "Пахтакор" ва шунга ўхшаш клублардан устун келсангиз доим сенсацияга қиёслашади",- дейди Милан Митрович.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика