Милан дербисида "нерадзуррилар"нинг қўли баланд келди
21 feb 2021 21:04
News
Милан дербисида "нерадзуррилар"нинг қўли баланд келди
AC Milan |
Serie A . Round 23 21/02/2021, 19:00 3
:
0
Finished
|
Inter Lautaro Martinez - 5', Lautaro Martinez - 57', Romelu Lukaku - 66' |
Stadium: San Siro, 0 spectators
Referee: Daniele Doveri
Милан – Интер 0:3
21 февраль, 19.00, «Джузеппе Меацца (Сан-Сиро)»
Голлар:
0:1 – 5 Мартинес, 0:2 – 57 Мартинес, 0:3 – 66 Лукаку.
Милан – Доннарумма, Калабрия, Кьер, Романьоли, Тео, Салемакерс (Рафаэл Леау, 67), Тонали (Мейте, 67), Чалханоглу, Кессиэ, Ребич, Ибрагимович (Кастильехо, 75).
Интер – Ханданович, Шкриньяр, Бастони, де Врей, Хакими (Янг, 83), Эриксен (Гальярдини, 78), Барелла (Видаль, 86), Брозович, Перишич (Дармиан, 78), Мартинес (Санчес, 79), Лукаку.
Огоҳлантиришлар:
Кьер (12), Хакими (22), Салемакерс (56).
Ўйин якунланди. Шу тариқа "Интер" 1-поғонани мустаҳкамлаб олди. "Милан" эса мавсум охирига қадар кучли учликда қолиш учун ҳаракат қилса, ажаб эмас...
Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
90. Мете "Интер" дарвозасини ўққа тутди. Ҳанданович хотиржамлик билан тўпни эгаллаб олди. Словениялик посбон бугун жуда юқори даражада ўйнади.
87. Самуэль Кастильеходан зарба. Испаниялик футболчи тўпни осмоннинг бағрига "михлаб қўйишни" мақсад қилганди чоғи...
83. Эшли Янг ўнг қанотда фаол ўйнаётган Ашрафни алмаштирди.
82. "Милан" ҳисобни қисқартириш ҳаракатида. Чалханоглунинг зарбасини ҳимоячи тўсиб қолди.
78. "Интер"да ҳам ўзгаришлар: Эриксен ва Перишич ўйиндан олинди. Уларнинг ўрнига Гальярдини ва Дармиан майдонга тушди.
75. Ўзгариш: Ибрагимович ўрнига Кастильехо майдонга тушди.
74. Барелла ҳам узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Аммо...
69. Эриксен ҳам гол уришни жуда истаяпти. Даниялик футболчи узоқ масофадан зарба бериб кўрди, ноаниқ.
66. Гол! Таърифлашга ҳожат йўқ. Ромелу Лукаку тўпни Жанлуижжи қўриқлаётган дарвозанинг яқин бурчагига "михлаб қўйди".
63. Лукаку! Бельгиялик футболчи жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди ва бир қалқишда ҳимоячиларни ортда қолдириб, дарвоза томон жуда кучли зарба йўллади. Доннарумма ўз ўрнида.
57. Гол! Жарима майдони ичига кириб борган чапроқдаги Перишични тўп билан таъминлади. Хорват эса дарвоза яқинига узатмани амалга оширди. У ерда тўсатдан пайдо бўлган Лаутаро дарвозани ишоғ қилиб, дублни рамийлаштирди.
56. Алексис Салемакерс сариқ карточка билан жазоланди.
53. Лаутаро жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади. Аргентиналик форвард нишонни тўғри олди, аммо бироз куч етишмади.
49. Ваааай! Ҳандановичга бугун гол уриб бўлмайди шекилли. Словениялик посбон бу гал Тоналининг кучли зарбасини бартараф қилди.
47. Зарба! Яна Ибрагимович. У Салемакерс узатган тўпга боши билан зарба берди. Ҳанданович 1 дақиқа ичида 2-супер сейвини амалга оширди.
Хоқон Чалханоглу тўпни бурчакдан ўйинга киритди. Ухххх, Ибра! Златаннинг бош билан берган зарбасини Самир Ҳанданович қийинчилик билан бартараф қилди.
46. 2-бўлим старт олди. Тўпни "россонерилар" ўйинга киритиб беришди.
1-тайм якунланди, танаффус!
Уххх! Эриксон жарима зарбасидан тўпни узатиб берди. Милан Шкриньярнинг зарбасига озгина аниқлик етишмади.
45+1. "Интер"да стандарт вазият юзага келди.
45. Учрашувнинг биринчи бўлимига 1 дақиқа қўшиб берилди.
43. "Россонерилар" жуда қулай вазиятни қўлдан чиқаришди. Чалханоглу ва Анте Ребич бир-бирларини тушунишмади.
38. Ниҳоят, "Милан" ҳам олдинга ўтди. Златан Ибрагимович жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади.
37. Иван Перишич чар қанотдан олдинга ўтиб, дарвозанинг яқин бурчагини нишонга олди. Доннарумма ўз ўрнида.
33. "Милан"да хавфли вазият. Тео Эрнандеснинг зарбасига озгина аниқлик етишмади.
28. "Нерадзуррилар" таркибида Барелла ҳаддан ташқари фаоллик намойиш қилмоқда.
22. Ашраф Ҳакими ва Тео Эрнандеснинг ўртасида тўқнашув содир бўлди. Ҳар икки ўйинчи майдонда ётибди.
21. Эриксендан тўпни қабул қилиб олган Лукаку дарвоза томон тепди. Бельгиялик футболчининг зарбасига куч етишмади.
16. Ниҳоят, "россонерилар" олдинга ўтишди. Жарима майдони ичидаги тушунарсиз вазият Златаннинг товон билан берган зарбаси билан якунланди. Ҳанданович ўз ўрнида.
14. Лаутаро ўнг қанотдан олдинга ўтиб, тўпни жарима майдони ичига ошириб берди. Ҳимоячилар яхши ўйнашди, бурчак зарбаси.
9. Ўйиндаги назорат "Интер" футболчилари томонига ўтиб кетаётгандек таассурот қолдиряпти.
5. Гооооол! Ўйинда ҳисоб очилди. Ромелу Лукаку жарима майдони ичига оширган тўпни Лаутаро Мартинес боши билан "Милан" дарвозасига жойлаб қўйди.
1. Учрашув бошланди! Тўпни ўйинга "нерадзуррилар" киритиб беришди.
Comments