“Милан” бўлажак дерби учун чипталар сотувидан рекорд даражада пул ишлаб олади
04 mar 2018 07:56
News
![](https://championat.asia/upload/storage/310724_original.jpg)
![](/upload/storage/310724_220.jpg)
“Милан” бўлажак дерби учун чипталар сотувидан рекорд даражада пул ишлаб олади
“Милан” клуби Италия А Серияси 27-тури доирасидаги “Интер”га қарши кечадиган ўйин учун чиқарилган чипталар сотувидан рекорд даражада пул ишлаб олади.
Хабарда айтилишича, ушбу сумма 4 миллион евродан ошади. Бу эса А Сериянинг янги рекордига айланади. Айни пайтда сотувда яна тахминан 2000 дона чипта қолган. “Сан-Сиро” стадиони ўз бағрига 75 000 томошабинни сиғдира олади.
Бўлажак ўйинга 600 нафардан зиёд киши аккредитациядан ўтди. Улардан 250 журналист, 50 нафари фотографлардир. Милан дербиси дунёнинг 180 давлатига, шу жумладан Ўзбекистонга ҳам трансляция қилинади. Ўйинни 727 миллиондан зиёд футбол мухлиси томоша қилади.
Link :
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Comments