Latest news

17:38Расман: Хаби Алонсо "Байер"дан кетаётганини эълон қилди  8 17:24АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0 17:14Суперлига. "Андижон" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  7 16:49АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   1 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  7 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  1 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  13 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  20 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  7

"Милан" 70 минг ўринлик стадион қуришини маълум қилди News

"Милан" 70 минг ўринлик стадион қуришини маълум қилди

Бугун "Милан" клуби Сан-Донато-Миланезе шаҳри кенгашида Сан-Франческо ҳудудини ривожлантириш бўйича режаларини тақдим қилди.

Ушбу ишнинг илк босқичи - 70 минг томошабинга мўлжалланган тўлақонлик стадион қуриш ва шу орқали туманнинг ҳудудини ободонлаштириш бўлади.

Мақсад сифатида "Милан" келажакда ушбу ҳудуднинг номини машҳурроқ қилиш ва модернизациялашнинг комплекс дастурини намойиш қилди. Шунингдек, ягона инфратузилма маркази ва "Милан ҳамда дарвоза" номли шаҳар ҳудудини яратиш каби мақсадлар ҳам ўрин олган.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун керак бўладиган ер ҳажми ўзгармаган. Томонлар 2021 йилда 108 минг квадрат метр ерда катта қурилиш ишларини олиб бориш борасида келишувга эришишган. Агарда экиладиган гуллар ва кўчатларни ҳам инобатга оладиган бўлсак, бу ҳудуд 235 минг квадрат метрга етади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика