"Милан" 50 млн евролик трансферни амалга оширмоқчи
12 may 2024 12:01
News
"Милан" 50 млн евролик трансферни амалга оширмоқчи
"РБ Лейпциг" ҳужумчиси Беньямин Шешко ёзги трансфер ойнасида "Милан"га ўтиши мумкин.
"Россонери" футболчининг агенти билан учрашувдан сўнг "РБ Лейпциг"га словениялик форвард учун 50 млн евро тайёрламоқда. Қайд этилишича, Шешкога шунингдек Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳам қизиқмоқда ва "Милан" шу сабаб таклифни 65 млн еврога қадар кўтариши мумкин.
Олдинроқ, футболчига "Челси", "Арсенал", "Ливерпуль" ва "Ньюкасл" даъвогарлик қилаётгани хабар қилинган эди.
Шешко "Лейпциг"га ўтган ёзда "Зальцбург"дан 24 млн евро эвазига ўтди. Форвард жорий мавсум "Лейпциг" либосида барча мусобақаларда 41та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ва 2та ассист қайд этди. Ўйинчининг немис клуби билан шартнома 2028 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.

Link :
Source : La Gazzetta dello Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Comments