Latest news

09:50Финалиссима-2026. Чипталар 2 соатда сотилди  0 09:21"Реал" етакчиси ЖЧ сабабли оёғини операция қилдирмайди  0 08:52РПЛ ва Биринчи лигадаги тўққизта ҳакам тергов остида — РБК хабари  2 08:23Европа лигаси. 1/8 финал жуфтликлари маълум  0 07:54Неймарнинг дубль "Сантос"га ғалаба келтирди  1 07:25Суперлига. Бугун янги мавсумга старт берилади  8 02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  4 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  1 00:46Серлот, Хвича ва бошқалар: ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 00:19Престианни тан олди  28 23:51"Машъал" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  5 23:36"Бухоро" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  2 23:22"Андижон" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  15 23:08"Динамо" янги футболчиларини таништирди  7

Микаэль Секейра: "Йилнинг энг зўр учрашуви бўлди" News

Микаэль Секейра: "Йилнинг энг зўр учрашуви бўлди"

Суперлиганинг 11-тури доирасида "Сўғдиёна"га қарши баҳсдан кейин "Локомотив" бош мураббийи Микаэль Секейра ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Чиройли ўйин бўлди. Икки жамоа ҳам Ўзбекистоннинг энг яхши жамоаларидан ҳисобланади. "Локомотив" бугунги ўйини орқали турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнига муносиб эмаслигини кўрсатмоқчи бўлди ва бунга эришди. Футболчиларим яхши ўйин намойиш қилди. Голга тортадиган икки ажойиб вазиятга эга бўлдик. Биринчи бўлимда Туроповнинг боши билан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарган бўлса, иккинчи бўлимда Жавоҳир Сидиқовнинг боши билан берган зарбаси устунга тегиб қайтди. Ўз навбатида "Сўғдиёна" ҳам голга тортадиган икки вазиятга эга бўлди. "Қўқон-1912"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан кейин биз бу ерга шунчаки келганимиз йўқ эди. Ғалаба учун ҳаракат қилдик. Аммо сафарда ўйнаганимиз учун дуранг ҳам ёмон натижа эмас. Натижа адолатли бўлди деб ҳисоблайман.

- Бош ҳакамга эътирозлар борми?
- Йўқ, ҳеч қандай эътирозим йўқ. Менимча бугунги ҳакам Ўзбекистондаги энг яхши ҳакам.

- "Сўғдиёна" ҳақида фикрларингиз.
- Яхши жамоа, оғир рақиб. Доимий равишда қарши ҳужумларда ўйнашади, узун пасларда қойилмақом ҳаракат қилишади. Шу боисдан уларнинг ҳужумини ўтказиб юбормаслик учун ҳимояда доимо концентрация бўлиши керак. Улар майдонга доимо жанг қилиш учун тушишади. Бугун биз тактик томонлама тартибли ўйнадик. Уларнинг қарши ҳужумга ўтиб кетишига йўл қўймадик. Шунингдек, тўпни ўзимизда ушлаб туришга ҳаракат қилдик. Бугун ғалаба қозонмоқчи эдик, омад келмади.

- Натижа ўйинга мос бўлдими?
- Менимча шундай. Бугун икки жамоада ҳам голга тортадиган вазиятлар бўлди. Аммо айтишим керакки, жуда чиройли ва йилнинг энг қизиқарли ўйинларидан бири бўлди. Фақатгина гол етишмади.

- "Локомотив"да мақсад қандай, трансферлар бўладими?
- Ҳозирча бу нарсани ўйлаётганим йўқ. Футболчиларим етарлича. Аммо ўзимизга мос тушадиган футболчини топишга ҳаракат қиламиз. Ишлар давом этади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика