Latest news

08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  2 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  12 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  7 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  7 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  3 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  130

Микаэль Секейра Ўзбекистон термасини бошқарган бўлармиди? News

Микаэль Секейра Ўзбекистон термасини бошқарган бўлармиди?

Coca Cola Суперлигаси 16-тури доирасида "Турон"га қарши баҳсдан кейин "Локомотив" бош мураббийи Микаэль Секейра ўз фикрларини билдирди.




- Чиройли ўйин бўлди, икки томон ҳам иккинчи бўлимда яхши ўйин кўрсатди. "Турон" таркибида юқори савияли футболчилар бор. Гарчи улар паст поғонани эгаллаб турган бўлса-да, юқорига кўтарилиши учун имкониятлар етарлича. Футболчиларимдан миннатдорман. Улар рақибни ҳурмат қилган ҳолда майдонда жанг олиб боришди. "Локомотив"ни 3 очко билан табриклайман.

- Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориш анъанасидан қутулганингиз билан табриклайман. Иккинчи бўлим бошида Жумабоев ва Амоновнинг майдонга тушгани кўп нарсаларни ўзгартириб юборди.
- Бу режамизда бор эди. Ўйиннинг динамикасини сезган ҳолда биз бунга тайёр тургандик. Шу боисдан уларни тезда захирадан майдонга туширдик. Ўзгаришдан кейин биз доимий кўрсатган ўйинимизни кўрсата олдик.

- Биринчи бўлимда икки жамоа секин ўйнади. Иккинчисида эса икки томон ҳам тез ўйнади.
- Ўйиннинг динамикасига ўзгартириш киритдик, шунингдек, футболчиларнинг жойлашуви ҳам ўзгарди. Биз икки футболчи олдинда, марказда эса 4 футболчини ўйнатишга ҳаракат қилдик. Шу орқали биз уларга блок қўйишга муваффақ бўлдик. Айнан шу натижа олиб келди. Иккинчи бўлимга тушишдан олдин тактикаларни ҳам ўзгартирдик. Футболчилар ҳам бу ғояларга ишонди.

- Сречко Катанецнинг ўйинга келгани қўшимча куч берадими?
- "Локомотив" таркибида яхши футболчилар кўп. Бу барча футболчилар учун сигнал. Демак, биз мавсумни яхши ўтказяпмиз. Таркибимиздаги кўплаб футболчилар термага лойиқ. Ким ўйнаса ҳам Ўзбекистон термасига омад тилайман. Терма чиройли ўйинлар кўрсатиб, ЖЧга чиқишини тилаб қоламан. Ўзбекистонда футболчилар жуда кўп. Уларни тактик томонлама тарбиялаш керак.

- Сречко Катанецнинг вариантига қадар кўплаб комментларда мухлислар Микаэль Секейрани терма бош мураббийи қилиш таклифи билан чиқди. Келажакда Ўзбекистон миллий термасидан таклиф тушса, қабул қиласизми?
- Ўйлаб кўрса бўлади. Бундай имконият бўлиши керак. Мен бу ерга "Локомотив" учун келганман. Барча фикрим шу клубда.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика