Latest news

01:10Онаси футболчи бўлган, жинсий зўравонлик сабабли қамалган, муҳтожларни қўллайдиган "Динамо"нинг янги легионери билан танишамиз  0 00:47"Орзуим — "Реал"ни бошқариш". Эрик Шель Мадрид тарихига кирмоқчи  1 00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  7 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  11 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  10 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  80 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0

Микаэль Секейра - "Локомотив" бош мураббийи! News

Микаэль Секейра - "Локомотив" бош мураббийи!

Ўз олдига доим юқори мақсадларни қўядиган "Локомотив" футбол клуби португалиялик мураббий билан келишувга эришди.

Аввалроқ, ушбу мутахассис "Локомотив"да иш бошлаши мумкинлиги ҳақида сайтимиз орқали маълум қилгандик.

Эшитдик-да! "Локомотив"га келаётган португалиялик мураббий кимлиги маълум 

Шу пайтгача Португалиянинг "Брага" клубида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келган Микаэль Секейра "темирйўлчилар" билан 2 йиллик битимга имзо чекди. 2011 йил УЕФА Про лицензиясини қўлга киритган мутахассис ушбу мавсумдан "Локомотив" ПФК бош мураббийи сифатида фаолият олиб боради.

Маълумот учун, 47 ёшли мураббий 2006-2008 йилги мавсумларда "Брага" клубининг ёшлар жамоасини бош мураббий сифатида бошқарган. Шунингдек, 2010/2011 йилги мавсумда асосий жамоа бош менежери бўлиб фаолият юритган. 

Микаэль Секейра учун Осиё бегона эмас. Чунки португалиялик мураббий 2018-2019 йилги мавсумда Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клубида U-21 жамоаси бош мураббийи бўлиш билан бирга асосий таркибда Руи Виториага ёрдамчи мураббий сифатида иш олиб борган. 

Мураббий эришган ютуқлар ҳақида шуни айтиш мумкин, Микаэль Секейра "Брага" бош менежери бўлиб ишлаган йил жамоа Европа Лигаси финалида ўйнаган. Осиёдаги фаолиятида эса "Ал Насср" билан Саудия Арабистони чемпионлигини қўлга киритган, қолаверса U-21 жамоаси билан ҳам мамлакат биринчилигида зафар қучган. 

"Локомотив" ПФК Микаэль Секейрага "темирйўлчилар" оиласига хуш келибсиз деб қолади ва мураббийнинг Ўзбекистондаги фаолиятига омад тилайди.

Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика