Latest news

22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  9 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  2 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  2 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  28 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  62 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  4 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0

"Металлург"нинг испаниялик мураббийи: "Аввал Жанубий Корея ва Қувайт клубларида ишлаганман" News

"Металлург"нинг испаниялик мураббийи: "Аввал Жанубий Корея ва Қувайт клубларида ишлаганман"

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Металлург" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Луисма Эрнандез матбуот анжуманида иштирок этди.



Ўйин ҳақида

- Биз бугун қийин ўтишини билардик. "Навбаҳор" мухлислари жамоани ҳар доим олдинга бошлайди. Шунингдек улар рақибга босим ташкил қила оладилар. Шунга қарамасдан биз ёмон ўйнамадик. Гол уриш учун вазиятларимиз бўлди, лекин бир оз омад етишмади.

- Жамоа қисқа муддат ичида ижобий томонга ўзгарибди. Қандай камчиликлар бор эди ва нималарни ўзгартирдингиз?

- Гарчи Ўзбекистонга академия билан ишлаш мақсадида келган бўлсам ҳам аввалроқ Жанубий Корея ва Қувайт футбол клубларида бош мураббий сифатида ишлаганман. Жамоани қисқа вақт ичида ўйинга тайёрлашга тўғри келди. Бизга озроқ характер ва шижоат етишмаяпти. Навбатдаги тур ўйинларида ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

- Бугунги натижа ҳақида нималарни айта оласиз?

- Албатта, бундай натижани кутмагандик. Биз Наманганга ғалаба учун келгандик, лекин кўриб турганингиздек бу режамиз амалга ошмади.

"Металлург"ни қийин вазиятда қабул қилиб олдим. Биз меҳнат қилишда давом этамиз. Футбол жасур инсонлар учун мўлжалланган спорт тури. 

- Олдингиздаги мақсадлар қандай?

- Ҳозирда жамоани ғалабалар сари бошлаш ва ижобий натижаларга эришишни мақсад қилганмиз. Жамоада мавсум якунидан кейин ҳам ишлайманми, йўқми буни раҳбарият билан гаплашиб ҳал қиламиз.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика