Latest news

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  25 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  36 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  105 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1029 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

"Металлург": Вагапов ҳамда Нўъмонов билан шартнома тузилди News

"Металлург": Вагапов ҳамда Нўъмонов билан шартнома тузилди

Хабарингиз бор, янги мавсумга тайёргарлик кўраётган жамоаси машғулотларида ўтган мавсумни Навоийнинг “Қизилқум” таркибида ўтказган Руслан Вагапов ва “Сўғдиёна” вакили Аюбхон Нўъмоновлар иштирок этиб келишаётганди.
Кеча ушбу футболчилар расман “Металлург” ўйинчиларига айланишди.

Ҳар иккала футболчи билан келишувга эришилди ва бир йиллик шартнома имзоланди. Клубдаги янгиликлардан яна бири узоқ йиллар жамоага фидоий ўйинлари билан ёрдам бериб келган Илёс Қурбонов футболчилик фаолиятини якунлади ҳамда мураббийликка ўтди. Клуб раҳбарияти Илёснинг “Металлург” жамоаси тараққиётига қўшган улушини инобатга олиб уни клуб ихтиёрида олиб қолишга қарор қилди. Бу мавсумдан эътиборан И.Қурбонов мураббийлар штабида иш олиб борадиган бўлди.

Жамоани тарк этганларга тўхталадиган бўлсак, ҳимоячи Саидкомил Акбаров “Бухоро” ўйинчисига айланди. Суннатилла Мамадалиев эса “Олмалиқ”дан “Навбаҳор”га кўчиб ўтганлигини ва Наманган жамоаси билан шартнома имзолаганлигини қайд этиш лозим. Шунингдек, асосий дарвозабонимиз бўлиб келган Маъмур Икромов “Локомотив” (Тошкент) жамоаси посбонига айланди. Игнатий Нестеров жароҳат олгач, темирйўлчилар унинг ўрнига муносиб номзод излашга тушишди ва М.Икромовнинг номзоди устида тўхталишди.

“Металлург” ФК раҳбарияти Маъмурнинг нуфузли мусобақаларда қатнашиш истагини рад эта олмади ва унга оқ йўл тилади. Эндиликда собиқ дарвозабонимиз Осиё чемпионлари лигасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя этади. Ўз навбатида “Металлург” футбол клуби раҳбарияти, ўйинчилари ва мухлислари клуб ривожига муносиб ҳисса қўшган барча ўйинчиларига миннатдорчилик билдиради ва келгуси фаолиятларида омад ёр бўлишини тилайди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика