Latest news

14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  2 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  2 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  2 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  6 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  24 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  33 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  21 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  9 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  9

"Металлург": Шохназар Норбеков Қозоғистонга кетди News

"Металлург": Шохназар Норбеков Қозоғистонга кетди

“Металлург” жамоасининг сўнгги йиллардаги тўпурари Шаҳзодбек Нурматов ўз фаолиятини мамлакатимизнинг етакчи жамоаларидан бири – “Бунёдкор”да давом эттиришни лозим топди.

Пойтахтликлар таркибида сермаҳсул ҳужумчига эҳтиёж туғилганлиги боис улар Ш.Нурматов билан боғланишди ва ижобий жавобни олишди. Осиё Чемпионлари лигасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя этиши кутилаётган клубдаги фаолиятида биз Шаҳзодга омад тилаймиз ва ўз навбатида “Металлург”даги самарали фаолияти учун миннатдорчилик билдирамиз.

Ўтган мавсум Маъмур Икромов худди шу йўлни танлаганди. Гарчи “Металлург” билан хайрлашган бўлса-да, бекободликлар йил давомида Икромовга ҳам ички, ҳам халқаро майдонлардаги ўйинларида мухлислик қилишганди. Эндиликда Ш.Нурматовнинг ҳам халқаро ареналарда рақиблар дарвозасини ишғол этишини ва бутун ўзбекистонлик ишқибозларни хурсанд этишини тилаймиз.

“Металлург”нинг бу йилги йиғинларида шунингдек Ш. Норбеков, А.Зиёвуддинов ҳамда М.Акбаровлар иштирок этишмаяпти. Шоҳназар келгуси фаолиятини яқин хориж – Қозоғистон чемпионатида давом эттирадиган бўлди. Алишер ҳамда Миртўра эса олий лига клубларида пайдо бўлиши кутилмоқда.

Бугун эрталабдан “Металлург”футболчилари Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси қошидаги тиббиёт масканида кўрикдан ўтишмоқда. Кунниг иккинчи ярмида эса футболчилар Чирчиқ шаҳрига йўл олишади ҳамда иккинчи йиғинни бошлашади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика