Latest news

00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" 0:0 (матнли трансляция)  51 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  1 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  35 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  16 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1

“Металлург” ўз сафига “Андижон” ҳужумчисини қўшиб олди News

“Металлург” ўз сафига “Андижон” ҳужумчисини қўшиб олди

Бекободликлар янги мавсумга тайёргарликниТошкентда бошлаб юборди. Жамоа “Ўзбекистон” меҳмонхонасида истиқомат қилиб, “Дўстлик” стадионида машғулот ўтказмоқда.

Таркибда эътиборга молик ўзгаришларни кўриш мумкин. Хусусан ўтган мавсум U-18 Биринчилигида порлаган Диёр Тоиров айни дамда Андрей Шипилов қўли остида шуғулланаётганини айтиш лозим. Андижон футбол академиясининг тарбияланувчиси бўлган ушбу иқтидорли ҳужумчи ўтган мавсум U-18 Биринчилигида бир қатор голлар уриб, тўпурарлик маҳоратини намойиш этганди. Шундан кейин 18 ёшли футболчини “Андижон” бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев асосий жамоа машғулотларига жалб этганида кўпчилик мухлислар Тоировни бу йил Суперлигада “Андижон” сафида дебют мавсумини ўтказишини таҳмин қилганди. Асли наманганлик бўлган Диёр Тоиров бу йил “Андижон-Академияси”ни тамомлайди. Бироқ, Тоировнинг келажаги порлоқ эканлигини пайқаган “Металлург” селекционерлари уни дарҳол жамоага таклиф этиб, келишувга эришган кўринади.



Ёдингизда бўлса, 2019 йили “Андижон” сафида кашфиётга айланган Шаҳзод Убайдуллаевнинг ҳам иқтидорини кўрган “Металлург” раҳбарияти уни “Машъал” клубидан трансферини тўлиқ сотиб олиб, ўз таркибида бир мавсум ўйнатган холда яқинда Белоруссиянинг “Шахтёр” жамоасига 150 000 АҚШ долларига трансфер қилиб, яхшигина фойда кўрди.

Ажаб эмаски, Диёр Тоиров ҳам жорий мавсум “Металлург”да ёрқин ўйинлари билан хориж клубларининг эътиборига тушса.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика