Latest news

00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  4 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:23ЖЧ-2026 саралаши. Болгария - Испания, Словакия - Германия ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  5 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  4 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0 19:52Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 19:24Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"  1

“Металлург”: Kўрик учрашувида “Бухоро”га имконият бой берилди News

“Металлург”: Kўрик учрашувида “Бухоро”га имконият бой берилди

Иккинчи даврага тайёргарлик кўраётган Бекободнинг “Металлург” металлург жамоаси бугун Чирчиқдаги “Кимёгар” стадионида иккинчи кўрик учрашувини “Бухоро” футболчиларига қарши ўтказиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
 Бу учрашувнинг дастлабки таймида Рустам Мирсодиқов бироз эксперементал таркибни синовдан ўтказди. Ҳимоя ва ярим ҳимоя чизиғидаги “янгилик”ка футболчилар тўлиқ мослашишолмади ва бухороликларнинг икки тезкор ҳужуми Маъмур Икромов қўриқлаётган дарвозанинг ишғол этилиши билан якунланди. Бундан ташқари ҳужум чизиғида Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилган Шаҳзодбек Нурматовнинг йўқлиги ҳам билинди.

“Металлург” ўйинни қуйидаги таркибда бошлади: Маъмур Икромов, Саидкомил Акбаров, Ҳикмат Ҳошимов, Мирғиёс Сулаймонов, Алишер Зиёвуддинов, Шуҳрат Йўлдошев, Суннатилла Мамадалиев, Маъруф Муродов, Шоҳназар Норбеков, Зоҳид Абдуллаев.

Ўйин якунида заҳирадан майдонга тушганлар: Дониёр Одилов, Саид Абдужабборов, Дилмурод Каримов, Давронбек Каримқулов, Нозимжон Эсонов, Миртўра Акбаров.

“Металлург” навбатдаги ўйинни 24 июль куни Осиё ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўтказади. Ўз навбатида эртага “Металлург”нинг ёшлар таркиби Янгиер шаҳрида “Машъал” жамоаси билан куч синашишини ҳам айтиб ўтмоқчимиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика