Latest news

23:43"Челси" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  3 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:45"Астон Вилла" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   18 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  2 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  19 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  28 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  9 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2 18:57Лапорта "Барселона" президентлигига қайта сайланмоқчи  11 18:28"Насаф" етакчисига нима бўлди?  8 18:10Анчелотти атайин "Реал"ни мағлубият томон етакладими?  26

"Металлург": Жисмоний тайёргарлик кўриги бошланди News

"Металлург": Жисмоний тайёргарлик кўриги бошланди

Суперлига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугун Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгар” стадионида янги мавсумга ҳозирлик кўраётган Бекободнинг "Металлург" жамоаси футболчилари жисмоний тайёргарлик бўйича синовлардан ўтишмоқда.

Тест синовларини профессор Шамил Исеев етакчилигидаги Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик гуруҳи мутахассислари олиб боришаяпти. Футболчилар 30 метрга югуриш, турган жойидан узунликка сакраш, 7х50 метрга югуриш ҳамда “yo-yo” тести бўйича назоратдан ўтишяпти.

“Металлург” ПФК режага биноан 30 декабрга қадар Тошкент вилоятида ўқув машғулот йиғинини давом эттиришади. Ўша куни пойтахтда Ўзбекистон U-23 терма жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Йиғинда ўтган мавсум клуб шарафини ҳимоя этган футболчиларнинг деярли барчаси машғулотларни давом эттиришмоқда. Шунингдек, 2017 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини “Қўқон 1912” жамоасида ижара асосида ўтказган Дониёр Ҳасанов, “Динамо”га қарши учрашувда жиддий жароҳатланиб, даволанишни Москвада ўтказиб қайтган Жавоҳир Эсонқуловлар ҳам қатнашаётганлигини айтиб ўтиш лозим. Улардан ташқари ёшлар таркибида жалб этилган бир қатор истеъдодли ўйинчилар ҳамда янги келган футболчилар ҳам бор.




Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика