Latest news

16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  0 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  1 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  0 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  0 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  2 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0 12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  4 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  5 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  5 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  3 09:52"Реал" 20 ёшли футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  2

Мессини қувиб ет! Ёхуд ашаддий мухлислар ҳақида News

Мессини қувиб ет! Ёхуд ашаддий мухлислар ҳақида

Миллионлар ўйинининг ашаддий ишқибозлари севимли футболчилари билан учрашиш учун нималар қилишмайди дейсиз.

Кимдир қимматли вақтини сарфлаб, узоқ масофаларни босиб ўтса, айримлар жамоа либосини кийиб, майдонга тушишади. Бугун худди шундай мухлислар ҳақида сўз юритмоқчимиз.

Яхтага етиб олиш

Яқинда қизиқ бир воқеа рўй берди. «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испаниядаги машҳур курорт - Ибицада дам олаётганди. Аргентиналик футболчи оиласи билан вақтини чоғ ўтказиш мақсадида ижарага яхта олганди. Бир пайт ушбу яхтани ишқибозлардан бири таъқиб эта бошлади. У ўз кумири билан кўришиб, суратга тушиш мақсадида сувда сузиб, Лео жойлашган кемани қувиб етди. Бундан аввал дўстларидан фотоаппаратни шай ҳолда тайёрлаб туришни сўраган мухлис ниятига етди.

Майдонга югуриб тушиш

Яқинда бўлиб ўтган Европа чемпионатида Роналду ва унинг мухлиси иштирокидаги яна бир воқеа гувоҳига айландик. Португалия-Австрия учрашувидан сўнг ишқибозлардан бири майдонга тушиб, Криштиану билан суратга тушмоқчи бўлди. Португалиялик юлдуз стюардлар ижозатини олгач, мухлисининг талабини қондирди.

Шунга ўхшаш ҳолат ЖАР термасининг Бразилия миллий жамоасига қарши кечган ўртоқлик учрашувидан сўнг рўй берганди. Ўйин тугаши ҳамоно майдонга югуриб чиққан бир болакай футболчиларнинг ёнига етиб боролмади - уни қўриқчилар ушлаб қолишди. Стюардлар жажжи мухлисни ташқарига ҳайдашга шайланишаётган бир паллада Неймар ўртага тушиб, болакайни олиб қолди. Сўнгра «Барселона» ҳужумчиси у билан суратга тушди, Бразилия термаси ўйинчилари эса биргаликда ёш ишқибозни хурсанд қилишди.

2400 километрни велосипедда босиб ўтиш

Сербиялик машҳур сайёҳ Драган Шишбалич севимли клуби «Партизан»нинг ўйинларини кузатиш мақсадида бутун Европани велосипедда босиб ўтди. У футбол ва баскетболнинг ашаддий ишқибози. Шишбалич ҳаттоки, 2400 км. масофани босиб ўтиб, Москвага етиб борган. Ушбу сафар давомида унинг велосипеди икки марта бузилиб қолган бўлса, йўлнинг ўзига 15 кун сарфлаган.

Хонага кириб олиш

Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати пайтида 15 ёшли Яго Леаль Португалия термаси ўрин олган меҳмонхонага яширин тарзда киришга эришди. Бино томига ўрнатилган сув қувури орқали айвонга тушган ишқибоз Криштиану Роналдунинг хонасига жойлашди. Леалнинг айтишича, португалиялик юлдуз ётган кроватда бир муддат дам олиш унга завқ бағишлаган. Роналду хонасига қайтгач, рўпарасида ишқибозни кўриб ҳайрон қолди. Аммо қўриқчиларни чақирмади, шунчаки, Ягодан чиқиб кетишни сўради.

17 соат навбат кутиш

«Йовил Таун» ишқибози Жеймс Кржижановски севимли клубининг «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйини (Англия кубоги 1|32 финали) чиптасига эга бўлиш учун 17 соат кутган. Стадионга кириш осон бўлмаслиги ҳақида шов-шувлар кўпайгач, тунни касса олдида ўтказишга қарор қилган. Жеймснинг айтишича, қадрдон шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи жамоанинг «МЮ»га 0:2 ҳисобида ютқазиши ҳам уни заррача ранжитмаган.

960 км. яёв

«Бавария» клубининг босниялик ишқибози Вахил Чехайя ўз уйидан «Альянц Арена» стадионигача бўлган масофа - 960 километрни яёв кезди. Бунинг учун бешта мамлакат чегарасидан ўтишга тўғри келди: Босния ва Герцеговина, Хорватия, Словения, Австрия ҳамда Германия. Бугойнодаги хонадонидан 10 июнь куни чиқиб кетган Чехайя «Бавария» ўйнайдиган стадионга 22 июль куни етиб борган. Эътиборлиси, мухлис бутун йўлни Германия клуби либосида босиб ўтган. Ушбу саёҳатдан сўнг вазни 12,5 кг.га камайган Вахил уйига автобусда қайтган.

Хастами ёки йўқ?

«Наполи» фанати Жованни Маннини «Рома»га қарши кечадиган учрашув чиптасидан маҳрум бўлди. Натижада, стадионга кириш мақсадида юраги хуруж қилган киши ролини ишонарли тарзда ўйнади. Яқин орадаги тиббиёт пункти арена ичида жойлашгани боис, уни ўша ерга ётқизишга қарор қилишди. Маннини стадион ҳудудига кириши ҳамоно, ўрнидан туриб, трибуналар томон ошиқди.

12-ўйинчи

Мана буни ҳақиқий афсонавий воқеага қиёслаш мумкин. ЕЧЛнинг 2000|2001 йиллар мавсумида «МЮ» сафида майдонга 11 эмас, балки 12 футболчи майдонга тушди. Аниқроғи, ўйинчилар сони 11 нафар эди, шунчаки, уларга «қизил иблислар» ишқибози Карл Пауэр ҳамроҳлик қилган. Дастлаб суратга олиш бригадаси аъзоси сифатида стадионга кириб олган мухлис кейинчалик манчестерликлар либосини кийиб, футболчи сифатида майдонга чиқиб келаверган.

Ў.УМАРОВ тайёрлади

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика