Latest news

22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   2 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  1 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 22:06"Ал Насср" — "Ал Веҳда". Ляпорт, Теллес, Брозович, Мане, Роналду ва Игало асосий таркибда  0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  11 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  3 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  88 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  3

Месси ва ПСЖ шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилишмоқда. Лео Чемпионлар лигасида гол уриш бўйича Роналдунинг рекордини янгилашни ва Америка Кубоги-2024'да ғолиб чиқишни истайди News

Месси ва ПСЖ шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилишмоқда. Лео Чемпионлар лигасида гол уриш бўйича Роналдунинг рекордини янгилашни ва Америка Кубоги-2024'да ғолиб чиқишни истайди

Лионель Месси ва ПСЖ клуби ўзаро шартномани узайтириш борасида музокараларни давом эттирмоқда.

Футболчи ва клуб ўртасидаги амалдаги келишув жорий мавсум охиригача амал қилади. L'Equipe нашрининг ёзишича, томонлар ҳамкорликни давом эттиришни муҳокама қилмоқда, улар яна бир нечта тафсилотларни келишиб олишлари керак.

Улардан бири янги шартноманинг амал қилиш муддати саналади. Шу билан бирга, ПСЖ молиявий фейр-плей билан ҳисоблашиши лозим, чунки УEФА клубга нисбатан 65 миллион евро жарима белгилаган, унинг 10 миллиони яқин орада тўланиши керак. Қайд этилишича, клуб футболчи билан шартнома имзолаганидан кейин унинг атрофидагиларга комиссия пулини тўлиқ тўламаган.

Қатар амири аргентиналик футболчини таркибда сақлаб қолиш ниятида. Яқин бир неча ҳафта ичида Мессининг отаси ва ПСЖ раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтади.

"Интер Майами" Лионелни ўз сафига қўшиб олмоқчи, аммо ҳужумчининг ўзи МЛСга ўтишни истамаяпти, чунки у Европанинг топ-клубида ўйнаш ниятида, қолаверса, терма жамоа билан Америка кубогида ғолиб чиқиш учун юқори формасини сақлаб қолмоқчи.

Шунингдек, Чемпионлар лигасида урилган голлар сони бўйича айни пайтда Криштиану Роналду тўпурар саналади - португалиялик форвард ушбу турнирда 140 та гол урган. Месси 129 та тўп билан 2-ўринда ва ҳужумчи ушбу рекордни янгилашни истайди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика