Latest news

16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  0 16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  1 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  5 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  6 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  8 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  2 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  8 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  2 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  4

"Месси тарихдаги энг зўри" — Лионель Скалони News

"Месси тарихдаги энг зўри" — Лионель Скалони

"Альбиселесте" – кубокдан бир қадам нарида.

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони ЖЧ-2022 1/2 финалида Хорватияга қарши ўйин натижаси (3:0) ва жамоанинг мусобақа финалига чиққани ҳақида фикр билдирди.

"Ҳозир биз ғалабани нишонлаяпмиз, чунки бу жуда ҳаяжонли воқеа. Аммо олдинда ҳали бир қадам бор. Ҳа, энди завқланиш вақти келди, лекин бизни олдинда нима кутаётгани ҳақида ўйлашимиз керак.

Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида хорватияликларга тўпга эгалик қилишди, аммо бу содир бўлиши мумкинлигини тушундик. Уларнинг ярим ҳимоясига қарши ўйнаш қийин. Бундай ҳолатда ўйиндан келиб чиқиб ҳаракат қилиш кераклигини тушунгандик. Биз қилишимиз керак бўлган нарсани қилдик. Ҳаяжонланмасликка ҳаракат қиляпман. Мен ҳар бир аргентиналик орзу қиладиган жойдаман.

Баъзида биз буни фақат аргентиналик бўлганимиз учун айтаётгандек туюламиз, лекин менимча, Месси тарихдаги энг зўри. Бу бўйича ҳеч қандай шубҳам йўқ", – деди мутахассис.

Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2022 финалида Франция – Марокаш жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика