Latest news

16:00Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   1 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  1 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  6 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0 10:32Ибрагимович Ла Лига, Премьер-лига ва А Серияда ўйнаш ўртасидаги фарқларни тушунтирди  3 10:05Эксперт фикри. Ёрқин Назаров: “Жаҳон чемпионатида музқаймоқ еб келиш эмас, муносиб ўйин кўрсатишимизга умид ва ишонч уйғонди”  7

“Барселона” Месси билан спорт тарихидаги энг йирик битимни тузган. Футболчи ва клуб буни тарқатганларни судга бермоқчи News

“Барселона” Месси билан спорт тарихидаги энг йирик битимни тузган. Футболчи ва клуб буни тарқатганларни судга бермоқчи

El Mundo газетаси “Барселона” сардори Лионель Мессининг амалдаги шартномаси билан боғлиқ ҳужжатнинг нусхасини қўлга киритган.

Ундаги маълумотлар аргентиналикнинг шартномаси футбол тарихидаги энг йирик битим эканлигини тасдиқлайди. Келишув 2017 йил ноябрда амалга ошган ва шу йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.

Манбага кўра, Месси 4 йил учун 555.237.619 евро олиши керак. Шартнома тугашига беш ой қолганини ҳисобга олсак, у ҳозиргача 511.540.545 евро ишлаб олган.

Каталонияликлар Месси билан тузган 30 саҳифали шартномада ҳужумчига ҳар мавсум учун бонуслар билан бирга 138 млн евро тўлашни ваъда қилган. Шартномада 115.225.000 евролик қўшимча бонус ва содиқлик учун 77.929.955 евро миқдоридаги бонус маблағи ҳам мавжуд.

Мазкур маълумотларни тарқатиб юборгани учун Месси ва “Барселона” El Mundo нашрини судга беради. 

Marca ёзишича, Леонинг адвокатлари бунга сабабчи бўлган бир неча шахсларни ҳам судга бериши мумкин. Улар орасида “кўканорранглилар” собиқ раҳбари Хосеп Бартомеу ва Оскар Грау, клуб президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Карлес Тускетс ҳамда яна икки киши бор.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика