Latest news

20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  29 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  0 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  3 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  2 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  14 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  4 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  16

Мертезакер: "Рангник туфайли фаолиятим ярим йўлда тўхтаб қолмаган" News

Мертезакер: "Рангник туфайли фаолиятим ярим йўлда тўхтаб қолмаган"

Германия терма жамоаси ва Лондоннинг “Арсенал” клуби собиқ ҳимоячиси “Манчестер Юнайтед”нинг янги мураббийи қўл остида ўйнаган даврини эслади.

37 ёшли Пер Мертезакернинг айтишича, у "Ганновер"да ўйнаб юрганида, Ральф Рангник унга ҳар томонлама ёрдам кўрсатган ва натижада фаолиятида ҳал қилувчи роль ўйнаган.

"Бундеслигада дебют қилишимга имкон берган шахс Ральф эди. Мен қийинчиликка дуч келиб, 45 дақиқадан сўнг алмаштирилардим. У академияга келгач, менга профессионал бўлиш учун нима қилиш кераклиги ҳақида қимматли тавсияларини берган. Шу сабаб ярим йўлда таслим бўлмадим. У ҳақиқатан ҳам менга ғамхўрлик қилди.

Ральф менинг фаолиятимда ҳал қилувчи роль ўйнади, у ҳамма учун қойилмақом намуна эди. У жамоадан кетганда, билимлар базасини менга қолдириб кетганди. Ўшандан бери у билан доимий алоқадамиз", – дея таъкидлади Мертезакер.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика