Latest news

07:42Туркия Суперлигаси. «Кайсериспор» Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда дуранг қайд этилди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  14 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  4 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  11

"Мен ҳозир "Арал Самали"га умуман аралашмаяпман" - Тимур Турдиев барчасига ойдинлик киритди News

"Мен ҳозир "Арал Самали"га умуман аралашмаяпман" - Тимур Турдиев барчасига ойдинлик киритди

"Арал Самали" жамоаси Про лигада бир нечта турдан бери бош мураббийсиз ҳаракат қилаётгани эътиборимизни тортмоқда.

Клуб мутасаддилари учрашувлардан кейинги матбуот анжуманида Тимур Турдиевни четдан туриб маслаҳатларини бераётганини айтмоқда.  Хўп, агар Тимур Турдиев ростдан ҳам жамоада бўлса, нима учун мураббийлар ўриндиғида йўқ? Бу борада Тимур Турдиев сайтимизга шуни маълум қилди.


“Арал Самали” бош директори: “Тимур Турдиев четдан бўлса ҳам ўз маслаҳатларини бериб бормоқда”


- Мен  "Арал Самали"ни бош мураббий сифатида майдонга олиб чиққан охирги ўйин уйда "Турон"га қарши бўлган. Шундан сўнг ўз аризамга асосан жамоадан кетганман ( Про лига 11-тур "Арал Самали" - "Турон" 0:3). 

Агарда Тимур Турдиевнинг фикрларидан келиб чиқиб айтганда, жамоа 7та турдан бери бош мураббийсиз ҳаракат қилмоқда. Шундай экан нега клуб ҳамон сукут сақлаб турибди? Бунга суҳбатдошимизнинг жавоби қуйидагича бўлди. 


- Мураббий топа олишмаётган экан. Менимча, шунинг учун ПФЛга хабар бермаган шекилли. Мен ҳозир клубга умуман аралашмаяпман.


Абдулазиз Искандаров 

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика