Latest news

13:35Левандовски Ла Лиганинг 10 ўйинида 8 та гол урди. Мбаппе билан ўртадаги фарқ 5 та гол  0 13:12Поль Погба 811 кундан сўнг яна майдонга қайтди  0 12:51Суперлига охирги тур учрашувлари бошланиш вақти маълум  5 12:34Лига 1. ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 12:25Левченко Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган 21-мураббий бўлди  6 12:04"Нефтчи" — чемпион! Тақдирлаш маросимидан видео  2 11:51"Нефтчи" учун узоқ кутилган чемпионлик баҳсидан галерея  1 11:28Жуд Беллингем: "Мени фақат "Реал" мухлисларининг фикри қизиқтиради"  0 10:42Виталий Левченко: "Бу узоқ ва машаққатли йўл эди, мухлислар чемпионликни 24 йил кутишди"  7 10:19"Нефтчи" таркибида ким нечанчи чемпионлигини қўлга киритди?   7 09:53"Ливерпуль" сардори: "Ҳозир жуда қийин вазиятдамиз"  1 09:26Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  4 08:582026 йил Ўзбекистонда ФИФАнинг яна бир мусобақаси бўлиб ўтади  1 08:45Суперлига-2025. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 0:2  2 08:35Суперлига-2025. "Нефтчи" – "Қизилқум" 4:1  5

"Мени ҳаётда кўрганларнинг фикри бошқача бўляпти". Лутфулла Тўраев танқидларга қандай жавоб берди? News

"Мени ҳаётда кўрганларнинг фикри бошқача бўляпти". Лутфулла Тўраев танқидларга қандай жавоб берди?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ЖЧ-2022 саралаш баҳслари олдидан йиғинга жами 30 нафардан ошиқ футболчиларни жалб қилганди.

Бироқ ўтган сафар бўлгани каби бу гал ҳам миллий терма жамоага чақирилган Лутфулла Тўраев йиғинга қўшилгани йўқ. Омма орасида буни мухлислар босими туфайли шундай қилди, деган фикрлар қулоғимизга чалинди. Биз эса барчасига ойдинлик киритиш мақсадида Лутфулла Тўраевни суҳбатга чорладик. 


- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг сўнгги икки йиғинига чақирилганингизга қарамасдан якуний рўйхатдан тушиб қолдингиз. Шубҳаларга ўрин қолдирмаслик учун ҳаммасини ўзингиз айтиб берсангиз...

- Гап мухлисларнинг босимида эмас. Терма жамоага бошқа пайтлар чақирилганимда борганман. Тиззамдаги жароҳат сабаб бу сафарги йиғинни ўтказиб юборишга мажбур бўлдим. Агар жароҳатимни даволамасам кейинчалик кучайиб кетиши мумкин. "Насаф" билан кубок ўйинида жароҳат олганим учун кейинги ўйинларда захирада қолдим. Суперлигадаги танаффусдан фойдаланиб жароҳатимни тузатиб олишни лозим, деб билдим. Икки томонлама келишиб шундай қарорга келдик. 

- Бу сафар терма жамоамиз оптимал таркиб билан Саудия Арабистонига йўл олди. Яман, Сингапур, Саудия Арабистони баҳсларда тўлиқ асосий таркиб майдонга тушишини тахмин қиламиз. Натижа ҳам шунга яраша бўлиши керак...

- Тўғри. Аввалги учрашувлардан фарқли равишда тўлиқ таркиб жамланди. Терма жамоадаги барчага ишонаман. Учта ўйинда юз фоизлик натижани қўлга кирита олишади. Улар бунга қодир. Саудия Арабистони кучли рақиб. Лекин нима учун улардан қўрқишимиз керак? Бизнинг йигитлар ҳеч кимдан кам эмас. Мезбонларни ўз майдонида ютиб келишларига шахсан ўзим ишонаман. 

- Ҳар сафар терма жамоа рўйхати эълон қилинганда сизнинг исмингизни ўқиган мухлисларда танқидлар юзага келмоқда. Юқоридаги терма жамоага бормаганингизни ҳам босим туфайли, деяётганлар ҳам бор...

- Мени ҳаётда кўрмаганлар семиз, қари, деб ўйлайди. Ҳақиқий ҳаётда, кўчада кўриб қолганлар эса бошқача фикр билдиради. Бундай ҳолатлар кўп бўлган. Мухлислардан телеэкран ортидан бўлса ҳам, терма жамоамизни қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламан. 

- Суперлигада юзага келган танаффус жисмоний томондан тикланиб олишга қанчалик фойда бўлмоқда? Чунки бундан кейин ёз фаслида ўтадиган учрашувлар катта жисмоний кучни талаб қилади...

- Танаффус керак эди. Ўйинимизни янада яхшлаб, хатолар устида ишлаш учун айни пайти. Боиси Суперлигада учрашувлар орасида вақт қисқалиги учун бундай имконият кам бўлади. Жисмоний ҳолат қанча яхши бўлса ҳам, ёзда соат 17:00да ўйнаш жуда қийин. Иссиқда югуриш билан, салқин ҳавода югуришнинг ўртасида фарқ бор. Балки кейинги турларни соатини кечроқ қўйишар. Кўряпсиз, олдинги йилларда ҳам бунчалик иссиқ бўлмаганди. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика