Latest news

15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  4 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  3 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  0 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  11 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  3 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  3 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  10 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2

"Мен Кореяга келганимдан бахтиёрман". "Чоннам Драгонс" Ўзбекистон терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олди News

"Мен Кореяга келганимдан бахтиёрман". "Чоннам Драгонс" Ўзбекистон терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олди

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Локомотив" клуби ҳимоячиси Олег Зотеев легионерга айланди.

"Чоннам Драгонс" хабари:

Олег МТЖда илк бор 2012 йилда, 22 ёшида дебют қилган. Ҳозиргача у термада чап қанот ҳимоячиси сифатида 24та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришган.

Олегнинг кутилмаганда кесувчи паслари, фаоллиги ва "Чоннам"нинг ҳужумини жонлантириши кутилмоқда. Унда ўткир чап қанот зарбаси бор. Шунингдек Зотеев бой тажрибаси билан ўйинни бошқара олиш хусусиятига эга.

Футболчи ҳар бир ўйинда 11 кмдан ортиқ югуради. Жуда яхши ҳимояланади ва паслари аъло даражада, шунингдек иккинчи қаватда ҳам ёмон эмас.

COVID-19 дунёнинг иммиграция борасида вазиятини оғирлаштирди ва кўплаб Жанубий Корея клублари чет эллик ўйинчиларни жалб қилишга қийналишмоқда. Олегни "Чоннам"га олиб келиш ҳам осон кечгани йўқ. Турли йўллар қидирилди ва Олег Кореяга келди. Икки ҳафталик изоляциядан сўнг футболчи тиббий кўрикдан ўтди "Чоннам Драгонс" билан шартнома имзолади.

"Мен Кореяга келганимдан хурсандман. Мен анчадан бери К-лига ўйинларига қизиқардим, видеоларни кўрардим. Кетиш ҳақида таклиф бўлганда кўпроқ маълумотни қидирдим ва бу жамоага ёрдам бера оламан деб ўйладим. Тезроқ жамоага мослашишга ва уни кучайтиришга ҳаракат қиламан", - дейди жамоанинг янги ўйинчиси.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика