Меленстен услуби: “Анжи” футболчилари янги тактика устида ишлашмоқда
26 jul 2013 15:40
News
Меленстен услуби: “Анжи” футболчилари янги тактика устида ишлашмоқда
“Анжи” жамоаси Россия чемпионати 3-чи турида Самарада ўтказиладиган “Крилья Советов”га қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда.
Бу махачқалъаликлар учун янги бош мураббий Рене Меленстена қўл остидаги биринчи ўйин бўлади. Узоқ муддат давомида “Манчестер Юнайтед”да сэр Алекс Фергюсоннинг ёрдамчиси бўлган голланд мураббий кучли услубчи ва стратег ҳисобланади. Меленстен тактика устида ишлашга катта вақт ажратади.
Рене “Анжи”нинг ўтган галги машғулотида ҳам ўз услубини фаол тарзда ишлатган. Мураббий футболчиларга ҳужумдаги футболчиларнинг сон жиҳатидан устунлиги орқали тезлик ёрдамида ёриб кириш машқларини таклиф этди. Шунингдек Меленстен комбинацияларни самарали амалга ошириш учун доимий равишда шогирдларини эътиборини турли икир-чикир ва ўзига ҳос ҳолатларга қаратди. Мураббий ҳужум чизиғи футболчилари томонидан ҳимоявий харакатларни амалга оширишга урғу берди - ҳужумчилар ва ярим ҳимоячилар тўп йуқотилганда рақиб қарши ҳужумини ривожланишига фаол қаршилик қилишлари лозим. Обрўли голландиялик мутахассисларнинг фикрига кўра Меленстене қўл остида “Анжи”да тезкорлик, қарши ҳужумларнинг самарадорлиги ошади ва майдоннинг рақиб томонида прессинг қилиш кучаяди.

Link :
Source : sportsdaily.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments