Latest news

23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  17 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  1 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  16 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  41 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  95 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  21 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  8 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0

“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида News

“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида

“Андижон” Суперлиганинг 11-турида ўз майдонида “Сурхон”ни қабул қилди ва иродали тарзда 2:1 ҳисоби билан рақибидан устун келди.

Ушбу учрашувда Дониёр Абдуманнопов жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди ва у ажойиб тарзда рақиб дарвозасини ишғол қилди. 

Дониёр Абдуманнопов клуб матбуот хизматининг бир қатор саволларига жавоб берди.

- “Андижон” “Сурхон”га қарши учрашувда мухлисларини қувонтира олди. Ушбу баҳс ҳақида фикрингиз қандай?

- Қийин ўйин ўтказдик. “Сурхон” яхши жамоа ва яхши ҳаракат қилди. Учрашувда анча қийналдик. Биринчи таймда бир қатор эпизодларда бой бердик. Голдан кейин бироз руҳий тушкунлик бўлди. Биринчи таймдан сўнг танаффус чоғида мураббийдан керакли кўрсатмаларни олдик, ўйин ўзгарди. Худога шукр, қийин вазиятдан чиқиб кетдик ва ғалаба қозондик. Ғалабани кўпчилик кутганди, ўзимиз ҳам. Бунгача ҳам ҳаракат қилдик, бироқ ўхшамади. Шу боис мағлубиятларга учрадик. Бу сафар эса ютдик, Худога шукр, мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди. Ютадиган пайтимиз келганди. Бу чўзилиб кетганди. Ишқибозларимизга доим бизни қўллаб-қувватлаб туришгани учун раҳмат

- Жамоамиз учун учрашув ноқулай бошланди ва дастлабки дақиқаларда гол ўтказди. Нима учун бундай бошланди, деб ўйлайсиз?

- Ўйинга қўшилиб, мослашгунингизга қадар бироз тушунарсиз бўлади. Мослашганингиздан кейин бир хил темда бўлади. Шунгача бўлган вазиятда гол ўтказиб юбордик. Натижада бироз руҳий тушкунлик бўлди. 

- Иккинчи таймни жамоа ажойиб бошлади ва бирин-кетин иккита гол урди. Танаффусдан сўнг мана шундай бурилишни қанчалик кутгандингиз?

- Биринчи таймдан кейин барча йигитлар билан ўзимизни қўлимиздалигини билиб, Қанақа вазиятдалигимизни тушуниб тургандик. Орқага йўл йўқ, йўқотадиган нарсамиз қолмаганди, фақат ютиш керак эди. Жамоани қийин вазиятдан олиб чиқиш лозим эди. Шунга яраша ҳаракат қилдик ва Худоим ҳам берди

- Чиройли голингизга қандай таъриф берган берасиз?

- Кузатган бўлсангиз, ундан олдинги учрашувларда ҳам дарвозаларга кўп зарба бердим. Дарвоза устунларига тўп тегаётганди. Бу сафар гол урдим. Ўзимга ҳам ёқди.

- Чиройли голларингиз орасида нечанчи ўринга қўйган бўлардингиз?

- Бунисини билмадим. Бундан чиройли голлар уришга ҳаракат қиламан.

- Олдинда 27 май куни “Андижон”ни “Насаф”га қарши Суперкубок ўйини кутиб турибди. Бўлажак жиддий учрашув олдидан нима дея оласиз?

- Яна Суперкубокда ўйнаймизми-йўқми, Худо билади. Максимал даражада майдонда бор кучимизни сарфлаймиз. Ортга йўл йўқ. Майдонга чиқиб, жонимизни берамиз. Қолгани Худодан. Бизда яхши коллектив бор. Ҳамма нарса зўр. Тикланишни бажарамиз. Майдонга чиқамиз, ғалаба учун охиригача курашамиз. Бошқа вариант кўрмаяпман. Муҳими, бизда ишонч бор, Худо хоҳласа, ютамиз!

Rating: +2   

Comments

+1   
25 may 10:22:05
Saidjahon
Reply to comment by Rasul Matkarimov
Shu xammasida bir xil intervyu yutsa Yuragimizdan sezip turgandik barchamiz tanafusda kelishib olgandik bor kuchimiz bilan xarakat qilishga intildik faqat dejurny gaplar
Дустим интервюни яхшилаб эътибор бериб укисез тушунасиз хамма нарса Аллохдан эканлигини айтяпти.Харакат килдик Худойим берди дияпти.Биз кучлигидик ютишимиз анигиди деб сиз айтгандек ДЕЖУРНИЙ гаплар гапирилмаяпти.
   
25 may 17:24:59
Жахонгир-9
Манимча Насаф 2 марта суперкубок сохиби булган.Андижон ютса хам Насаф хеч нарса йукотмайди.Бу кубок хеч канака рагбатлантирувчи мукофоти йук кубок.Бу кубок учун оёк кулларга жарохат етказиб уйнашга арзимайди. Агар Андижон ютса У хам тарихга колади.факат маълумот ретинги учун.
-1   
25 may 10:12:41
Rasul Matkarimov
Shu xammasida bir xil intervyu yutsa Yuragimizdan sezip turgandik barchamiz tanafusda kelishib olgandik bor kuchimiz bilan xarakat qilishga intildik faqat dejurny gaplar
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика