Latest news

19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  0 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  1 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  2 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  0 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  13 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  3 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  2 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  4 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  12 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  8 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  4 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  28

Майдон атрофидаги воқеалар "Навбаҳор"нинг ички муҳитига таъсир қиляптими ёхуд Раҳимжон Давронов сабрли бўлишга чақирди News

Майдон атрофидаги воқеалар "Навбаҳор"нинг ички муҳитига таъсир қиляптими ёхуд Раҳимжон Давронов сабрли бўлишга чақирди

Хабарингиз бор, сўнгги вақтларда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси атрофида бўлаётган воқеалар кўпчиликнинг эътиборида бўлиб турибди.

"Пахтакор" билан ўйиндан кейинги ҳолатлар, юзага келган зиддиятлар маълум бир маънода майдон ичига ҳам ўз таъсирини ўтказиши мумкин. Футболда олдиндан аниқки кўп ҳолларда бирор жамоанинг натижалари, мағлубиятлари ёки ютуқлари майдон ташқарисидаги ишларга ҳам боғлиқ бўлади. Хўш айни кунларда юз бераётган ходисалар "Навбаҳор"нинг натижаларига ҳам таъсир қиляптими? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида "лочинлар"нинг дарвозабони Раҳимжон Давроновнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Қишки трансферлар вақтида "Навбаҳор"га кўчиб ўтдингиз. Лекин ҳали майдонга тушганингиз йўқ...

- Ассалому алейкум. Авваламбор барча юртдошларимизни кириб келган рамазон ойи билан табриклайман. Тўғри таъкидладингиз ҳали дебютимни нишонлаш насиб қилмади. Янги жамоага келиб бирданига ўйнаб кета олмайсиз. Маълум бир фурсат зарур. Ҳамма нарсани ўз вақти соати бор. Ўйлайманки ҳали ҳаммаси олдинда. Мавсум узоқ давом этади. Қолаверса кубок баҳслари бор. Шунинг учун хавотирга тушаётганим йўқ. 

- Наманган жамоасига ўтиш хато қарор бўлди, деб ўйлайсизми?

- "Навбаҳор"га ўтиш ҳуқуқи менда эмасди. Қонунан "Машъал"га тегишли эдим. Клуб мени трансфер қилди. Умуман олганда жамоадан кетишни ўйламаяпман. 

- Мавсум бошлангандан бери энг кўп воқелик "Навбаҳор"да юз берди. Дастлаб мураббий ўзгарди. "Пахтакор" билан ўйиндан сўнг можаролар юзага келди. Бундай паллада тўп тепаётган футболчиларга қанчалик қийин? 

- Майдон атрофидаги ишлар футболчиларга ҳеч қандай ҳалақит бераётгани йўқ. Чунки жамоада профессионал ўйинчилар жамланган. Қайсидир маънода оз бўлсада қийинчилик туғдириши мумкин. Аммо жиддий ёки ваҳимали муаммо келтириб чиқармайди.

- Жамоанинг қайд этаётган натижаларининг асл сабаби ҳам шундами? Балки муваффақият йўлида бироз сабрлироқ бўлиш керакдир...

- Тўғри. Натижа ҳар доим ўз-ўзидан дарҳол келиб қолмайди. Сабрли бўлиб биргаликда меҳнат қилсак натижа ҳам келади. Ҳар қандай муваффақиятнинг тагида катта меҳнат ётади. Шундай экан астойдил ишлашда давом этамиз.

- Одатда натижалар яхши бўлмаган ҳолатларда клубда ички муҳити ҳам ёмонлашади. Сизнингча ички муҳитдаги вазият фақат натижага боғлиқми?

- Натижа бўлмагандан кейин қандайдир ҳолатлар учраб туради. Бироқ ички муҳитга натижаларнинг таъсири жиддий бўлмайди. Айни пайтда жамоамизда вазият яхши. "Машъал"дан келган илк кунларимданоқ барча футболчилар билан тил топишиб кетдим. Мавсум яқинда бошланди. Вақт ўтгани сари бир-биримизни янада яхшироқ тушуниб борамиз. 

- Навбатдаги икки уй учрашувини жамоа мухлисларсиз ўтказишга мажбур...

- Мухлисларсиз жуда қийин бўлади. Бу ерга келиб ишқибозларнинг ўрни футболда нақадар муҳим эканлигини кўрдим. Насиб қилса қолган учрашувларда бизни доимгидек фаол қўллаб-қувватлаб туришади.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика