Latest news

10:18Холанд: "Менимча, давлат мадҳиясини куйлаганимда йиғласам керак"  4 09:49Иньеста: "Месси "Барселона"га қайтадими, билмайман. Лекин у клуб учун катта белги бўлиб қолади"  0 09:44"Динамо" яна бир асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  0 09:21Антони сўнгги 8 ўйинда 5+3 қайд этди  0 08:53"Барселона" ҳимоячиси билан 2031 йилга қадар шартномани узайтирди  0 08:25Трансфермаркт. Мессининг МСЛдаги супер мавсумидан сўнг ҳам нархи тушди  1 07:59ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 07:38Финляндия клуби мухлислари клуб Премер-лигадан тушиб кетганидан сўнг стадионни ёқиб юборишди  2 02:58Европа лигаси. "Рома", "Фенербаҳче" рақибига имконият қолдирмади ва барча натижалар  0 02:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" йирик ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 02:20Беппе Маротта "Ливерпуль"дан учралган мағлубият ҳақида: "Кучлилар ҳар доим ҳам ютавермайди"  2 01:42Бензема: "Улар бир-бирини тушунмаяпти"  1 01:18Тьерри Анри: "Реал"да 90 фоиз футболчиларга, 10 фоизи мураббийга боғлиқ"  2 00:53Конференциялар лигаси. "Аз Алкмаар"дан йирик, "Фиорентина"дан кичик ҳисобда ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. "Бетис"дан ишончли ғалаба, "Ноттингем"дан қийин ғалаба ва бошқа натижалар  0

Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди" News

Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сардори Жасурбек Жалолиддинов Саудия Арабистони мағлуб этилган учрашувдан сўнг (2:0) сайтимизга кичик интервью берди

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз?

- Ғалаба қозонганимиздан жуда ҳам хурсандмиз. Ўйинга яхши тайёргарлик кўрганимизга қарамай, биз кутгандан кўра қийинроқ бўлди. Саудия билан ўзаро ҳисоб китобимиз бор эди. Якунда, Ўзбекистон "battle"да ғолиб бўлиб чиқди. Шундай натижалар қайд этишда давом этамиз.

- Саудиялик футболчилар бугун айнан сизга қарши жуда кўп провокациялар қилишди. Бундай вазиятларда ҳиссиётларга берилмаслик ва совуққон бўлиш қанчалик қийин бўлди?

- Бош мураббийимиз учрашув олдидан бизни огоҳлантириб қўйган эди. Араб футболчиларининг ўзини бундай тутиши биз учун янгилик эмас. Саудия Арабистони футбол ўйнаса биздан кучсизроқ эканлигини билган. Шу сабабли, улар футбол ўйнаш эмас рақиб ўйинини бузиш билан банд бўлишди. Тоза футбол ўйнасак биз рақибдан устун эканлигимизни ҳис қилиб турган эдик. Саудияликларда футбол ўйнаш учун барча шароитлар бор, аммо улар майдонда бошқа ишлар билан банд бўлишди. Саудияликлар биздан қўрқанни сабабли майдонда жанжал ва провокациялар қилишни бошлашди ва шу сабабли улар мағлуб бўлди деб ўйлайман.

- Кейинги рақибимиз Индонезия ҳақида нималар дея оласиз?

- Индонезия терма жамоаси Жанубий Корея ва Австралия каби жамоаларни мағлуб этди. Бу эса уларнинг кучлилига исбот бўла олади. Рақибни ҳурмат қиламиз ва уларга қарши тайёргарлик кўришни бошлаймиз.




Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика