Latest news

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  11 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

"Майдон атрофидаги муҳит ўйиндан ҳам қайноқроқ эди. Лушчанга тан бериш керак" — Санжар Асқаралиев водий дербиси ҳақида гапирди News

"Майдон атрофидаги муҳит ўйиндан ҳам қайноқроқ эди. Лушчанга тан бериш керак" — Санжар Асқаралиев водий дербиси ҳақида гапирди

Дербилар ўзбек футболининг ўзига ҳос безаги ҳисобланиши шубҳасиз.

Айниқса, водийда бу ўзининг чўққисига чиқиб улгурган. Бунда сиз ажойиб муҳит, мухлислар ҳайқириқлари, қайноқ ҳароратни ҳис қиласиз. Кеча бўлиб ўтган "Андижон" - "Навбаҳор" учрашуви мухлислик нуқтаи назаридан ҳозиргача энг яхшиларидан бири бўлди. Биз эса мазкур дерби юзасидан ўз вақтида икки жамоада ҳам тўп тепган Санжар Асқаралиевнинг мулоҳазалари билан қизиқдик.

"Дарҳақиқат, кечаги баҳс ўша биз ўйнаган эски дербиларни ёдга солиб юборди. Стадион тўлди, атмосфера дахшатли эди. "Ултрас бургут", наманганлик мухлислар чиройли муҳит ярата олишди. Одам роҳатланди, бўлар экан-ку деб юбордим. Табиийки буни кўриб ёшлик вақтларимиз кўз олдимизга келди. Стадионлар 1-2 соат олдин тўлар, жой қолмасди. "Бобур Арена" ишқибозлар билан тўлиб тошди",- дея гап бошлади собиқ тўп тепар.

"Энди ўйинга келсак, икки жамоа ҳам ёпиқ футбол ўйнади. 89-минутгача ўта кескин вазият юзага келгани йўқ, чунки икки жамоа ютқазишни истамади. "Навбаҳор" футболчиларининг тажрибаси, терма жамоада ўйнагани сезилди. Битта гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Жамоалар мухлислар олдида уялиб қолмаслик учун ҳам эхтиёткор ўйнашди шекилли. Лекин майдон атрофидаги муҳит ўйиндан яхши бўлди деб ўйлайман. 

Бу йилги "Навбаҳор" ҳақида, Лушчанга маҳаллий ва ёш футболчиларни ўйинга ташлаётганига тан бериш керак. У болани ўйнатмасангиз қандай ўсади? Шу жиҳат ёқяпти. Ўтган йили юлдузлар бўлса ҳам ўйинимиз ёрқинмасди. Лушчанда маза қилиб кўрадиган ўйинлар бўляпти. Ўйинда бир кишини ажратиб ўтиш қийин. Лекин етакчи ва ғалабада асосий ролни ўйнаган Руслан Жиянов яққол кўзга ташланди",- дейди Санжар Асқаралиев.

Rating: +4   

Comments

+2   
13 aug 16:22:54
Адхамжон Низамов
ТВ овоз режиссёрини савиясига отни култиги.Факат шархловчини овози ва10 % хайкирик.Рахматли Ахбор отани шархларини архивдан топиб куриб,эшитинглар.томошабинлар хайкириги ва Ахбор отани шархлари жуда тиник эшитилар эди.У даврдаги техника билан хозиргисини тасаввур килаверинг.курсатув режиссёрига хам шу гап.Операторларни ишлата олмайди.Бурчак тупларида туп тугул уйинчини куриб булмайди.Сал крупнийрок планда бер.Топиб олишган бир жойда кокган козикдай рупарадаги сектор курсатилади.30 та фан клуб и всё.Хозир бутун дунё куряпти.Асосийссектордаг томошабинларни курсатиб Европа ухшаб ранг баранг курсатинглар.Евро футболни куринглар,операторлар .
+1   
13 aug 17:58:41
تعمورخن ومار خجا

Bunyodkordi ketiga urib 10 yildan oshdi xali hamon oʻziga kemidi bu alkashdi nimasiga rahmat didi
   
13 aug 20:47:52
Неф69
Reply to comment by Неф69
Тошкентлик "телевизорчи"ларда хасад кучли! Атайлаб курсатишмайди,атайлаб овозини пасайтириб куйишади. Терма жамоа уйнаса овоз пасайтирилмайди,мухлислар хам керагича курсатилади.
Зохид шунака буйрук берса керак. Хасаддан ёниб. Пахтакорида буни 100дан бириям йук-да!
   
13 aug 20:43:41
Неф69
Reply to comment by Адхамжон Низамов
ТВ овоз режиссёрини савиясига отни култиги.Факат шархловчини овози ва10 % хайкирик.Рахматли Ахбор отани шархларини архивдан топиб куриб,эшитинглар.томошабинлар хайкириги ва Ахбор отани шархлари жуда тиник эшитилар эди.У даврдаги техника билан хозиргисини тасаввур килаверинг.курсатув режиссёрига хам шу гап.Операторларни ишлата олмайди.Бурчак тупларида туп тугул уйинчини куриб булмайди.Сал крупнийрок планда бер.Топиб олишган бир жойда кокган козикдай рупарадаги сектор курсатилади.30 та фан клуб и всё.Хозир бутун дунё куряпти.Асосийссектордаг томошабинларни курсатиб Европа ухшаб ранг баранг курсатинглар.Евро футболни куринглар,операторлар .
Тошкентлик "телевизорчи"ларда хасад кучли! Атайлаб курсатишмайди,атайлаб овозини пасайтириб куйишади. Терма жамоа уйнаса овоз пасайтирилмайди,мухлислар хам керагича курсатилади.
   
13 aug 16:17:24
MirShoh
Jiyanov hafa boʻladi koʻrsa. Golni ul urdiku
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика