Май ойининг энг яхши дарвозабони учун овоз беринг
07 jun 2018 13:42
News
Май ойининг энг яхши дарвозабони учун овоз беринг
Март ойи якунларига кўра Мурод Зухуров энг яхши дея эътироф этилган эди. Апрель ойида эса ғолиблик Ўткир Юсуповга насиб этганди. Лекин май ойида энг яхши бўлиш учун даъвогарлар сафида юқоридаги икки дарвозабон йўқ.
Май ойининг энг яхши дарвозабони бўлиш учун номзодлар:
Элдор Суюнов — “Пахтакор” — 4 ўйин — 2 та қуруқ ўйин (5 та сейв);
Ботирали Эргашев — “Навбаҳор” — 3 ўйин — 3 та қуруқ ўйин (6 та сейв);
Евгений Черемисин — “Қизилқум” — 3 ўйин — 1 та қуруқ ўйин (9 та сейв);
Дилшод Ҳамроев — “Сўғдиёна” — 4 ўйин — 2 та қуруқ ўйин (5 та сейв).
Таъкидлаш жоизки, Элдор Суюнов учинчи ойдирки энг яхши бўлиш учун даъвогарлик қилмоқда. Аммо ҳозирча у бу борада ғолибликни қўлга кирита олмади. Ботирали Эргашев бўлса иккинчи марта даъвогарлар орасидан жой олди.
Овоз беришда PEPSI Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этади. Мухлислар овози эса Championat.asia нашрида қабул қилинади.
Similar news
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Comments