Махрез: "Баъзида 90 фоиз тўпга эгалик қилиш ҳам ғалаба учун етарли бўлмай қолади" News

Махрез: "Баъзида 90 фоиз тўпга эгалик қилиш ҳам ғалаба учун етарли бўлмай қолади"

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Риёд Маҳрез АПЛ 29-тури доирасидаги "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Оғир ўйин бўлди. Биз яхши бошладик ва вазиятлар яратдик. Биз ўйин тақдирини биринчи таймда ҳал қилишимиз мумкин эди - иккинчи тайм бироз қийинроқ бўлди, аммо биз вазиятлар яратдик, давом эттик ва босим қилдик.

Баъзида 90 фоиз тўпга эгалик қилиш ҳам ғалаба учун етарли бўлмай қолади. Сўнгги 10 дақиқа бизнинг ижроимизда жуда яхши ўтди.

Ўйиндан ўйинга ҳаракат қилиш керак. Кейинги ўйин "Манчестер Юнайтед" билан ва биз ўша баҳсга эътиборимизни қаратишимиз лозим", - дейди Махрез.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика