Latest news

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  2 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  8 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  10 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  13 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  3 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   5 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  52 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  430 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

Мавсумнинг кутилмаган 7 трансфери (+ФОТО) News

Мавсумнинг кутилмаган 7 трансфери (+ФОТО)

Ушбу ёзда трансфер бозорида рўй берган кутилмаган харидлар билан танишиб чиқинг.


Ўз вақтида "Барселона" дарвозасини қўриқлаган Виктор Вальдес Манчестерда оғир дамларни бошидан ўтказди. Аввалига тиззадан олинган жароҳат, сўнгра Луи ван Гал билан юзага келган тушунмовчиликлар сабаб у захира посбонига айланиб қолди. Орада ижара асосида бошқа жамоада ўйнади. Ниҳоят, мавсум бошланиши олдидан "Мидллсбро" кутилмаганда тажрибали посбонни ўз сафига қўшиб олди.


"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер ҳеч қачон Лукас Перес ҳақида гапирмаган, клубнинг унга қизиқиш билдираётгани ҳақида ҳеч қандай хабар ҳам маълум қилинмаганди. Мавсумлар оралиғидаги танаффусда "канонирлар" испаниялик ҳужумчини ўз таркибларига қўшиб олдилар.


Навбатдаги кутилмаган трансферимиз ҳам "Арсенал" билан боғлиқ. Фақат, бу сафар лондонликлар футболчиси Жек Уилшир бошқа жамоага ижарага бериб юборилди. Айни пайтда футболчи "Борнмут" сафида ижара асосида тўп тепмоқда.


Жо Харт. Гвардиола "Манчестер Сити" бошқарувини қўлга олганидан сўнг дарвозабон захира ўриндиғига михланди. Жамоадан кетиши кутилаётган посбон кутилмаганда "Торино" сафига ижара асосида бориб қўшилди.


Ўз вақтида шов-шувли тарзда "Бавария"га кўчиб ўтган Марио Гётценинг мюнхенликлар сафида иши юришмади. Ниҳоят, у мавсум бошланиши олдидан яна ўзининг жонажон "Боруссия"сига қайтди.


Ёз давомида бразилиялик футболчи Давид Луиснинг ПСЖдан кетиши ҳақида умуман гап сўз бўлгани йўқ. "Челси" бошқарувини қўлга олган Антонио Контега марказий ҳимоячи керак бўлиб қолди ва якунда Луис трансфер ойнаси ёпилишига оз вақт қолганда собиқ жамоасига кўчиб ўтди


Ниҳоят мавсумнинг энг кутилмаган трансфери: "Наполи" футболчиси Гонсало Игуаин А Сериядаги принципиал рақиби "Ювентус" сафига бориб қўшилди. 90 миллион евролик трансфер аргентиналик футболчини А Сериянинг энг қиммат футболчисига айлантирди


Азиз Тўхтамуродов

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика