Latest news

09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  0 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  2 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  3 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  5 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  13 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  32 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  16 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  35 22:18"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди  24 21:30"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  98 21:23"Сурхон" голларга бой баҳсда Россия клубини мағлуб этди  11

Мавсумнинг 5 актёрлиги News

Мавсумнинг 5 актёрлиги

"Йиқилиш - санъатнинг бир тури", деган эди бир вақтлар қайсидир футболчи.

Айрим мамлакатларда ҳаттоки ВАР технологияси билан ҳам бунга чек қўя олишмаяпти ва шу боисдан симуляциялар кўпайиб кетмоқда. Айрим вазиятларда бу пенальтига айланиб, жамоа ғалабаларга эришмоқда.

Яқинда АПЛда ҳакамлар сони қисқариши ва ВАР тизими АПЛда ҳам қўлланилиши маълум қилинди. Шу орқали биз дунёнинг энг қизиқарли лигасида адолат ўрнатилиши тарафдоримиз.

Қуйида биз ушбу мавсумда бўлган машҳур футболчилар томонидан амалга оширилган "актёрликлар" хусусида тўхталамиз.

5. КРИШТИАНУ РОНАЛДУ (Португалия)

33 ёшли футболчида юқори техника борлиги ҳеч кимга сир эмас.

Бироқ у ҳар доим ҳам ўз техникасини фойда учун ишлатмас экан. Мисол учун, у Португалия термаси билан Голландия (0:3) термасига қарши учрашув вақтида рақиб жарима майдончаси яқинида симуляция ишлатди ва йиқилиб тушди.

Ҳакам бунга ишонмади, аммо Роналду шундай жаҳл қилди-ки, худди унга қўполлик ишлатилгандек.

4. НЕЙМАР (ПСЖ)

Сўнгги йилларда "Олтин тўп"га даъвогарлик қилаётган Неймар жамоасининг ЕЧЛдаги сўнгги ўйинларида ёрдам бера олмади.

ЕЧЛ гуруҳ босқичида Неймар "Бавария"га қарши учрашув вақтида бразилиялик футболчи антиқа симуляция ишлатди. Бунга барча ишонди. Етмаганига Артуро Видаль сариқ карточка олди.

Аммо, такрорий лавҳада барчаси кўриниб қолди. Неймар актёрлик қилди. Ўзини майдонга отиб юборди.

3. ХАРРИ КЕЙН (Тоттенхэм)

Кетма кет икки мавсум АПЛнинг "Олтин бутса"сини қўлга киритган Харри Кейн кўплаб голлар уришда давом этмоқда. У бу мавсумда Муҳаммад Салоҳга етарлича қаршилик кўрсатди.

"Ливерпуль"га қарши учрашув вақтида Харри Кейн яхшигина актёрлик қилади. Унинг бахтига ҳакам бунга ишонди. 84-дақиқада Ловреннинг оёғи устидан ўтиб кетди ва тўп Кейнга бориб тушди. У дарвозабон билан бирга бир ҳолатга чиқди. Кариус эса ўзини тўпга ташлади. Шу орқали Кейн йиқилди ва пенальти белгиланди.

2. ПЕДРО (Челси)

19 май куни Англия кубоги финалида МЮ билан ўйнайдиган "Челси" турнир давомида қийинчиликларга учради.

3-босқичда "Норвич" билан учрашувда Педро антиқа йиқилишни амалга оширди. 62-дақиқада Педро рақиб дарвозабони билан бирга бир вазиятга чиқади ва йиқилиб тушди. Бу сафарги вазиятда ҳакам испанияликнинг ҳаракатларига учмади ва Педрога "актёрлиги учун" сариқ карточка берди.

Баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди. "Челси" пенальтилар сериясида ғалабага эришди.

1. ДЕЛЕ АЛЛИ

Англия кубогининг 5-раундида "Рокдейл"га қарши учрашувнинг 87-дақиқасида Деле Алли антиқа йиқилишни амалга оширди.

Унинг йиқилиши шунчалар ишонарли чиқдики, бунга пенальти бермасликнинг иложи йўқ эди. Пенальтидан Харри Кейн унумли фойдаланди.

Такрорий лавҳаларда эса қўполлик бўлмагани кўриниб қолди.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика