Маурисио Почеттино: "Янги таклифлар учун очиқман"
01 dec 2019 22:17
News
Маурисио Почеттино: "Янги таклифлар учун очиқман"
"Тоттенхэм" клуби собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино Аргентинанинг "Ньюэллс Олд Бойс" жамоаси ўйинида иштирок этди.
Мутахассис учрашувдан кейин журналистлар билан мулоқотда қуйидагиларни баён қилди.
"Мен бу ерга жуда яхши хотиралар билан қайтганимдан хурсандман. Бир пайтлар ушбу клубда ўйнашни орзу қилардим. Энди бу жамоани мураббий сифатида бошқариш ҳақида ўйлаб қолдим. Яқин келажакда бу воқеа содир бўлиши даргумон, аммо кейинчалик ҳамма нарса бўлиши мумкин. Аргентина терма жамоаси? Келажак ҳақида ўйлаш учун менда кўп вақт йўқ, аммо барча таклифларга тайёрман", - деди Почеттино.
Link :
Source : sports.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Comments