Маудрисса Траоре: "Ўзбекистон чиройли давлат экан, биз бу ерда ажойиб ҳордиқ чиқардик"
24 aug 2016 22:37
News
Маудрисса Траоре: "Ўзбекистон чиройли давлат экан, биз бу ерда ажойиб ҳордиқ чиқардик"
- Биз учрашув натижасидан эмас, ўйин жараёнидан қониқдик. Ўйин биз учун яхши бошланганди. Умуман олганда, ёмон ўйнамадик. Биргина гол баҳс тақдирини ҳал этди. Мураббий сифатида бу беллашув орқали ўзим учун керакли хулосаларни чиқариб олдим.
Бу Буркина Фасо терма жамоасининг маҳаллий футболчилардан ташкил топган жамоаси саналади. ФИФА куни бўлмагани сабабли, бу баҳсга асосий таркиб футболчиларимиз кела олишмади. Шу боис, биз терма жамоага номзод футболчиларни кўздан кечириб олдик.
ЎФФга ўйин учун, ажойиб муносабат учун катта ташаккурларимизни билдирамиз. Бу ўйин орқали биз янги дўстлар, танишлар орттирдик. Футбол баҳона биз Ўзбекистонни яқиндан билиб олдик. Ажойиб давлатнинг яхши инсонлари билан танишдик, уларнинг илиқ муносабати бизни кўнглимизни янада кўтарди. Биз бу ерга худди таътил ўтказгандек бўлдик. Ажойиб ҳордиқ чиқариб ортга қайтяпмиз, - дейди мураббий.
Шаҳбоз Беғамов
Comments