Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  5 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  49 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Мате Ватсадзе: "АГМКни тарк этишимнинг сабаби йўқ. "Насаф"га қойил қолдим. Учинчи ўрин барчани қониқтирди" News

Мате Ватсадзе: "АГМКни тарк этишимнинг сабаби йўқ. "Насаф"га қойил қолдим. Учинчи ўрин барчани қониқтирди"

АГМК қишки трансферлар ойнаси вақтида грузиялик футболчи Мате Ватсадзе билан дўстона равишда хайрлашишга қарор қилди.

Дебют мавсумидаёқ жамоа билан Суперлигада бронза медалларига эга чиқди, ўз голлари билан олмалиқликларнинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшди. Чемпионатда Ватсадзе 21та ўйинда майдонга тушиб 5та гол урган ҳужумчи қишда жамоасини ўзгартириш арафасида турибди. Аввалроқ сайтимизда унинг "Қизилқум" билан оғзаки келишувга эришгани ҳақида хабар чиққан эди. Биз эса футболчининг бу борадаги фикрлари билан қизиқдик.

- Мате, 2020 йилги мавсум легионер сифатида сизда қандай таассурот қолдирди? 

- Ўтган мавсум барчамиз учун оғир кечди. Ўйлайманки, худо хоҳласа тез орада пандемия буткул ортга чекинади. Йил бошида олдимизга совринли ўринлардан бирини қўлга киритиш вазифа қилиб қўйилганди. Футболчилар, мураббийлар штаби биргаликда вазифани ажойиб тарзда бажардик дея оламан. "Насаф"га эса қойил қолмасдан илож йўқ, улар иккинчи даврада бизга қараганда муҳим бўлган очколарн жамғаришди. Шунинг учун учинчи ўринни ёмон натижа ҳисобламайман. Клуб раҳбарлари ҳам қониқиш ҳосил қилишди. Жамоа билан ажойиб мавсум ўтказганимдан хурсандман.

- АГМКда сизга манзур келган ва келмаган беш жиҳатни айта оласизми?

- Албатта, биринчи галда жамоага келган илк кунимдаёқ мухлислар ва футболчилар илиқ қарши олишди. Жамоадошларим мослашишимда катта ёрдам беришди, учинчиси биз мавсумни совриндорлар қаторида тугатдик. Тўртинчи жиҳат клубдаги барча проффессионал эканлиги ва ўз ишига астойдил ёндашиши, бешинчи ижобий томони эса мухлисларнинг қўллаб-қувватлашидир. Ҳатто қийин кунларимизда ҳам бизга далда бўлиб туришганини унутмайман. 

- Ўзбекистон кубоги финалида "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлдинглар, ундан аввал эса чемпионат доирасида ҳам шундай натижа қайд этилганди. Биринчи даврада эса аксинча рақиб майдонида кечган учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланганди. "Пахтакор" ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистоннинг энг кучли жамоасими?

- Ҳа, "Пахтакор" айни пайтда Ўзбекистонда барчадан кучли. Бежиз улар кетма-кет иккинчи йил кубок ва чемпионатда ғолиб чиқишмади. Деярли ҳамма ўйинда ғалаба қозонишди.  

- Шундай экан нима сабабдан жамоани тарк этишга қарор қилдингиз?

- Ҳеч қандай сабаби йўқ. Шундай бўлиб қолди.

- Жорий йилги мавсумни "Қизилқум"да бошлашингиз қай даражада ҳақиқатга яқин?

- Балки бўлиши мумкин. Лекин ҳали ҳеч ким билан шартнома имзоламадим. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика