Latest news

00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  4 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  2 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0 23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  1 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  3 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  10 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  42 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  8 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  2

Матар: "Тарихда фақат натижа қолади" News

Матар: "Тарихда фақат натижа қолади"

БАА терма жамоаси сардори Исмоил Матар Австралияга қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг микст-зонада журналистларнинг қатор саволларига жавоб қайтарди.

- "Қизиқ ўйин гувоҳига айландик. Жуда қаттиқ кураш кечди. Бизни нақадар мушкул ва оғир баҳс кутиб турганини сезгандик. Кучли рақибга қарши барча жиҳатларни инобатга олган ҳолда, руҳан ва жисмоний тарафлама жиддий тайёргарлик кўргандик.

Энг муҳими - натижа. Бугун биз ғалабага эришдик ва Австралиядан қасос олдик. Чунки бу рақибга қарши охирги тўқнашувда мағлуб бўлгандик. Ўша мағлубият учун реванш олишни уддаладик. Тактик тарафлама устунлик қилиб ғалабага эришдик. Тарихда фақат натижа қолади. Шу боисдан ҳам ғалабани қайси йўл билан қўлга киритганимиз муҳим омил ҳисобланмайди.

Қатарга қарши ўйин? Келинг, дарҳол бўлажак учрашувга ўтиб кетмайлик. Ҳозирча мазкур ғалабадан роҳатланмоқчимиз. Қатарга қарши ўйинга сиёсий тарафлама ёндошиш нотўғри. Спорт ва сиёсатни аралаштирмаган маъқул.

Футболга фақат ўйин сифатида қараш керак. Ундан ортиғига ўтиб кетиш ярамайди.

БАА мусобақага ҳар жиҳатдан пухта тайёрланганини ўйиндан-ўйинга намойиш этяпмиз. Жамоа учрашувдан-учрашувгача қўшиб, кучайиб бораётганини сезиш қийин эмас. Ҳар бир баҳс бизга катта тажриба бермоқда. Ўйинимиз эса тобора ўсиб бормоқда.

Ярим финалда мухлислар биздан фақат ва фақат ғалабани кутишади. Финалга чиқиш бизнинг орзуимиз. Буни уддалаш учун қўлимиздан келганини қиламиз", - дея ўз фикрларини билдириб ўтди Исмоил Матар.

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика