Latest news

00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" 0:0 (матнли трансляция)  56 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  1 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  36 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  16 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1

Масофадан бошқариладиган машиналар Германиядаги учрашувни тўхтатиб қўйди News

Масофадан бошқариладиган машиналар Германиядаги учрашувни тўхтатиб қўйди

Германиянинг 2-даражали Бундеслигасидан ўрин олган "Ҳанса Росток" ва "Гамбург" ўртасидаги ўйин ўзидан тутун чиқарадиган ҳамда масофадан бошқариладиган машиналар томонидан бир муддат тўхтатиб қўйилди.

Учрашув бошланганидан 10 дақиқа ўтгач, икки машина майдонга кириб, ўзидан оқ ва кўк рангдаги тутун чиқарган.

Стюардлар машиналарни майдондан олиб чиқишгунга қадар ўйин тўхтатиб турилди.

Фото: Getty Images

Германия бўйлаб Бундеслигадаги улушларни хусусий сармоядорга сотиш бўйича таклиф қилинган келишувга қарши норозилик сифатида худди шундай намойишлар уюштирилмоқда.

Шанба кунги Бундеслиганинг бешта ўйинидан тўрттаси норозилик намойишлари билан тўхтатилди, мухлислар майдонга тангалар ва тошлар улоқтиришган.

Фото: Getty Images

Норозиликлар Бундеслигани ташкил этувчи немис клублари гуруҳи DFLнинг бутун дунё бўйлаб лигани бозорга чиқариш ва тарғиб қилиш учун капитал киритиш эвазига бўлажак телевидение ҳуқуқларининг 8% улушини сотиш режасига жавоб тарзида намойиш этилмоқда.

Таклиф декабрь ойида немис клубларининг учдан икки қисми томонидан маъқулланган, бироқ тарафдор гуруҳлари яна бир овоз беришни талаб қилмоқда.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика