Latest news

10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  0 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  2 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  5 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  2 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  2 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  21 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  10 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  7 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  3 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0

Машғулотларда ҳамма жам, фақат Анзур кам News

Машғулотларда ҳамма жам, фақат Анзур кам

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кенгайтирилган таркибдаги учинчи кун машғулотлари ҳам якунига етди.
Бугун Одил Аҳмедов, Баҳодир Насимов ва Виталий Денисов машғулотларга қўшилдилар. Анзур Исмоиловни эса клуби ҳамон қўйиб юбормаган. 8 март куни "Чанчун Ятай" клубини Хитой суперлигасида муҳим учрашуви борлиги сабаб, хитойликлар футболчимизни қўйиб юборишни исташмаяпти. Ким билади, балки "Чанчун Ятай" бош мураббийи рафиқасига аёллар байрамига ғабала совға қилишни мақсад қилганми?



БАА терма жамоаси сафида юқори техникага эга футболчилар етарлича топилади. Шу боисдан машғулот давомида амирликларга қарши бир нечта тактикалар устида иш олиб бориляпти. Исмоиловнинг йўқлиги учун Аҳмедов марказий ҳимоячи вазифасини ўтади.



Аввалига терма жамоамиз аъзолари учга бўлинган ҳолда бир зарба услубида тўп ошириш, прессинг қўллаш, тўпни қайтариш каби машғулотларни бажардилар. Кейин икки гуруҳга бўлинишди.

Қизиллар:
Нестеров, Рашидов, Козак, Шораҳмедов, Аҳмедов, Жўраев, Насимов, Нагаев, Турсунов, Мусаев ва футболчи етишмаслиги сабаб Мақсудов.

Кўклар: Суюнов, Денисов, Хошимов, Жепаров, Искандеров, Тўхтахўжаев, Ҳасанов, Сергеев, Шодиев, Муллажонов, Ҳайдаров.



Майдоннинг биринчи ярмида бўлиб ўтган кичик учрашувдан кейин таркибларда ўзгариш бўлиб ўтди. Икки марказий ҳимоячи Исмоилов ва Кримецни сафдан чиқиши бош мураббийнинг режаларига ўзгартириш киритишига сабаб бўляпти. Кейинг таркиб қуйидагича кўриниш олди. Ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиб, асосий таркиб деса ҳам бўлади:
Суюнов, Денисов, Аҳмедов, Тўхтахўжаев, Хошимов, Ҳайдаров, Рашидов, Жепаров, Турсунов. Ҳужум чизиғида Шодиев ва Насимов.

Дарвозабонлар билан шуғулланган Пётр Гизимчукнинг иш услубида ўсишни кўришимиз мумкин. Ўзим дарвозада туришини ёқтирганим учун бўлса керак, бу амплуа вакилларининг машғулотларини қизиққиш билан томоша қиламан. Шу кунгача Гизимчукнинг машғулотлари бироз зерикарли ва оддий кўринар эди. Аммо сўнгги 4 кундан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, анча қизиқ ва дарвозабонларга ҳам мақул келяпти. Ўсиш бор.

Яқинда клуб матбуот хизмати ходимлари учун маҳсус семинар бўлиб ўтди. Ўзим иштирок эта олмадим. Шу фурсатдан фойдаланиб, бир нарсани илтимос қилардимки, футболчиларингизга интервью бериш маданияти ва унинг қонун қоидаларини ўргатинг. Нега фақат легионерлардан интервью оласизлар дейдиганлар кўп, аммо ўзимизникилар гапиришни билмаса нима қилайлик.

Эртага терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионида машғулот ўтказади.

Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика