Latest news

17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  0 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  0 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  0 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  2 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  4 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  4 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  27 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   4 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3

“Машъал”да Қўзибоевдан бошқа гол урадиган футболчи йўқми? News

“Машъал”да Қўзибоевдан бошқа гол урадиган футболчи йўқми?

Муборакнинг “Машъал” жамоаси бир йиллик танаффусдан сўнг яна олий лигага қайтди.
Жамоа дастлабки олти тур якунларига кўра, 6 очко жамғариб, 9-ўринда боряпти. “Машъал” бугун ўз майдонида “Олмалиқ”ни қабул қилади. Бунгача эса иккита ўйинни уйда, тўртта баҳсни сафарда ўтказди.

Қизиғи шундаки, “Машъал” сафарда бўлиб ўтган тўртта учрашувнинг бирортасида мағлуб бўлмади: уч дуранг ва бир ғалаба. Лекин уйдаги икки баҳсда ютқазиб қўйди, бунинг устига тўп кирита олмасдан. “Машъал” ҳозирча иккита гол уриб, ўз дарвозасидан тўртта тўп ўтказиб юборди. Мана шу иккита гол ҳам биргина Зоҳир Қўзибоев ҳисобига ёзилди. Касбилик ҳужумчи сафарда “Сўғдиёна” ва “Андижон” дарвозасига биттадан тўп киритди.

Шундай экан, ҳақли савол туғилади: “Машъал”да Зоҳир Қўзибоевдан бошқа гол ура оладиган ҳужумчи йўқми? Агар энди бир-иккита тур ўтганида бу саволни ўртага ташласак ноўрин бўларди, аммо олтита тур кам эмас. Бу “Машъал” 540 дақиқа футбол ўйнади деганидир. Ва бунда бемалол беш-олтита гол урса бўлади. Муборакликлар сафида ҳужумчилар йўқ эмас, бор. Масалан, Мўйдин Мамазулунов, Баҳодир Муртазоев, Ихтиёр Тошпўлатов, Элдор Шомуродов каби ҳужумчилар бор, лекин негадир уларнинг омади келмаяпти.

Мамазулунов шу ҳафта чиққан “Футбол Экспресс” газетасига интервью бериб, тўп кирита олмаётганидан хафалигини айтибди. Эҳтимол, у янги жамоасига ҳали тўлиқ киришиб кетмагандир. Баҳодир Муртазоев кам ўйин амалиётига эга бўляпти, у эндигина иккита учрашувда иштирок этди. Ихтиёр Тошпўлатов эса асосан қанотда тўп тепяпти. Элдор Шомуродовга келадиган бўлсак, 1995 йилда туғилган ҳужумчи ёшлар терма жамоасига мунтазам чақирилмоқда, бироқ “Машъал” устози Александр Хомяков уни кўпроқ ёшлар лигасида майдонга туширяпти.

Шуларни ҳисобга олиб айтадиган бўлсак, ҳозирча ҳужумчилардан фақат Зоҳир Қўзибоев ишончни оқламоқда. Қолган ҳужумчилар бу йилги чемпионатдла қачон гол уришади, буниси ҳали номаълум. Лекин бундан “Машъал” унчалик хафа бўлмаса ҳам бўлади, негаки таққослаш учун “Нефтчи”даги ҳужумчилардан ҳали ҳеч ким гол ургани йўқ. Демак, “Нефтчи” билан солиштирганда “Машъал” бироз енгил аҳволда.

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика