Latest news

13:03"Машъал" ва "Қўқон-1912" собиқ футболчиси ҳалок бўлди  2 12:35U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон Австралия ва Ҳиндистон билан бир гуруҳда  6 12:24"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда  9 11:53"Мақсадим — аёллар футболи ривожига ҳисса қўшиш" — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите  0 11:27"Бунёдкор" ФК: "Муроджон Алиев одатий кун тартибида фаолият юритмоқда"   2 11:16"Динамо" Кингсли Сарфо бўйича баёнот берди  3 10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  4 09:55Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди  0 09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  1 09:15"Ноттингем Форест" бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқарди  0 08:55"Шўртан" таркибига 4 нафар легионер қўшилди  4 08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  6 08:00Эшитдик-да! "Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин  3 07:24"Шўртан" назорат учрашувида "Локомотив" ўринбосарларини енгди  0 03:30Буффон ва Доннарума дарвозаларига гол урган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз  11

«Машъал» таништирув маросимини ўтказди News

«Машъал» таништирув маросимини ўтказди

Кеча «Машъал» жамоаси, жамоанинг янги мавсумда клуб шарафини ҳимоя қиладиган янги вакилларини таништириб ўтди.

Маросимда клуб мутасадди раҳбарлари, жамоа мураббийлари ҳамда мухлислар клуби вакиллари иштирок этишди. Таништирув маросимида «Машъал»нинг янги аъзоларига рақамлар тушурилган янги либослари топширилди.



Унга кўра, Сардор Раҳмонов 3, Игор Тимонюк 31, Абдуллоҳ Олимов 77, Бобур Қосимов 22, Жамолиддин Убайдуллаев 9, Умеджон Шарипов 63, Асилжон Бегимқулов 44-рақамда учрашувларда майдонга тушишади.



Шунингдек жамоа бу мавсумда ҳам, Бельгиянинг «Patrick» фирмаси бренди туширилган либослардан фойдаланишади.

Сардор Раҳмонов: Очиғи яна «Машъал»да эканимдан жуда бахтлиман, жамоага қайтганим энг катта бахтимдир. Мен учун бу жамоа бегона эмас, ахир «Машъал» мени танитди ҳақиқий профессионал қилиб етиштирди. Янги мавсумда менга билдирилган барча ишончларни оқлайман ва мубораклик жонкуяр мухлисларимизни қувонтирамиз.



Абдуллоҳ Олимов: Муборакда эканимдан бахтлиман «Машъал»га келиб хато қилмадим, чунки бу жамоанинг ўз тарихи, ўз мавқеи бор. Бугун, ўзбек футболинг кўплаб юлдузларининг фаолиятига «Машъал» меҳнатлари беқиёсдир. Янги мавсумда жамоа билан янги марраларни забт этамиз худо хоҳласа. Фақат бизни суянчиғимиз бўлган мухлисларимиз бизни қўллаб туришса бўлди.



Бобур Қосимов: Мен «Машъал»нинг барқарор жамоалигини, ҳар қандай рақибни муаммолар гирдобида қолдиришига ишонаман. Бир сўз билан айтадиган бўлсам «Машъал» сафида яхшигина ўсишимга ишонаман ва жамоамизга янги мавсум давомида омад ҳамроҳ бўлишини тилаб қоламан.



Умеджон Шарипов: Аввало қардош ва қўшни юрт бўлган бутун, ўзбек халқини яқинлашиб келаётган «Наврўз» байрами билан чин кўнглимдан табриклайман. Азал-азалдан икки қўшни юрт халқи бир бирига дўст ва қадрдон бўлиб келган. Шунинг учундир балки мен «Машъал» сафида олдиндан, анча йил тўп тепгандекман. Муборак менга бегонадек туюлмаяпти, фаолиятимда бироз пасайиш бўлди. Мен буни албатта ўзгартираман ва ҳали «Машъал» билан буни исботлайман.



Жамолиддин Убайдуллаев: Янги жамоам менга жуда катта ишонч билдирди. Энди шундай ишончи оқламасам бу катта ҳурматсизликдир. Шундай экан, мубораклик мухлисларни худо хоҳласа албатта қувонтирамиз. Ўйлайманки узоқ вақтлар мобайнида “газчилар” таркибида фаолият олиб бораман.



Асилжон Бегимқулов: «Машъал» клубига келганимдан хурсандман. Албатта мухлисларсиз жамоа, жамоа эмас. «Машъал» келажаги бор жамоа, чунки «Машъал» жамоасини пойдевори академияси ҳисобланади шуни билган холда бу клубни танладим.



Игор Тимонюк: «Машъал» жамоасига келганимдан хурсандман. Мени жамоа аъзолари, раҳбарият ва мухлислар илиқ кутиб олишди. Жамоага тезда қўшилиб кетдим. «Машъал»да рақобат жуда кучли эканини биламан. Машғулотлар вақтида тинмай ишлаб асосий таркибда ўйнашга лойиқлигимни исботламоқчиман. Мухлисларни ўз ўйинларим билан хурсанд қиламан деган умиддаман.



"Машъал" матбуот хизмати

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика