Latest news

14:20Наҳотки?! "Қизилқум" бугун "Андижон"га қарши иккинчи таркиб билан тушадими?  0 13:44Ўзбекистонда ўтадиган футзал бўйича Жаҳон чемпионати-2024 тимсоли эълон қилинди  6 13:22Эркин фикр: Олимпиада футболдан воз кечиши керак  5 13:00Бугун Олимпиадада иштирок этадиган спортчиларимизнинг иштирокидан ОНЛАЙН  1 12:53Флик: "Биз тўғри йўлдамиз, ҳали яна қўшишимиз мумкин"  4 12:05Анчелотти: "Суперкубок ҳақида ўйлаш вақти келди"  4 11:18"Месси мени ҳамиша тушликка таклиф қилади"  11 10:26"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 9 ёшли Икрамов Темур  0 10:11Англия терма жамоасини сентябрь ойидаги ўйинларида ким бошқариши маълум  1 09:44«Бавария» ёзда тўрт нафар футболчисини сотади  3 09:15Мбаппе ёки Виниcиус? Анчелотти «Реал Мадрид»да ким пенальти тепишини айтди  3 08:48Ўзбекистон кубоги. Бугун чорак финалнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  18 08:20ЕЧЛ, 3-саралаш босқичи. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:55Ўртоқлик учрашуви. "Барселона" - "Милан" 2:2, "Барса" пенальтиларда ютқазди  2 07:50Бугун Баҳодир Жалолов ва яна 4 нафар спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этади (рўйхат)  4

"Машъал": Таништирув маросими бўлиб ўтди News

"Машъал": Таништирув маросими бўлиб ўтди

Кеча "Машъал" клуби матбуот анжуманлар залида клубинг янги мавсум учун тақдимоти бўлиб ўтди.

Мухлислар билан самимий руҳда бўлиб ўтган учрашувда янги келиб қўшилган футболчилар, раҳбарият иштирок этди. Тақдимот аввалида футболчилар залга таклиф этилди ва мухлислар томонидан кутиб олинди.

Шундан сўнг ҳар бир футболчи мавсум олдидан фикрларини билдириб ўтди ва раҳбарият томонидан футболчиларга либослари тақдим этилди.

Сардор Абдураимов: "Ёшлар лигаси таркибидан асосий таркибга ўтдим. Шу клуб аъзоси эканлигимдан фахрланаман. Олий лигада ўзимни кўрсатиш ва жамоамизни юксакларга кўтармоқчимиз. Олий лига билан ёшлар лигасини фарқи катта ва мен Олий лигада ҳам етакчи бўлишни истайман"

Шоҳжаҳон Қиличев: "Машъал" асосий таркибига ўтдим ва бу ердан муқим ўрин олиш дастлабки мақсадимдир. Академиямиз мураббийларини меҳнати билан шу даражага кўтарилмоқдамиз деб беммалол айта оламан"

Жавоҳир Илёсов: "Бу йилда асосий таркибда ўзимни кўрсатмоқчиман. Тажрибали футболчилар билан бир жамоада ўйнадим, машғулотлар ўтказдим. Павел Синелников, Санжар Қувватов, Ботир Носировдан кўп нарса ўргандим ва ўрганмоқдаман"

Шоҳруҳ Эшбўтаев: "Машъал" академиясида таҳсил олганман ва мен учун бу жамоа жуда яқин. "Машъал"дан бошқа клубларда ҳам фаолият олиб бордим. Машғулотлар мен учун бу ерда яхшироқ ўтмоқда. Шу боис асосий таркиб учун ҳаракат қиламан"

Ғулом Ҳайдар Гулямов: "Мен аввал ҳам бу жамоа шарафини ҳимоя қилганман. Мен учун янги жамоа бўлмади ва шу боис киришиб кетишимда муаммога дуч келмадим. Худди уйимга қайтгандек бўлдим. Жамоани юқори ўринларда юриши учун ҳисса қўшмоқчиман. Лука Модрични ўйинларига ҳавас қиламан ва шунга интиламан"

"Машъал"да "27" рақамни танладим. Бунга сабаб марҳум укам айнан шу кунда таваллуд топган эди"

Аваз Агалиев: "Кўп йилдан буён шу клубдан чақирув бўлиб келди. Уч йилдан сўнг шу жамоадан ўйнаш насиб этди. Худо хохласа қўлимдан келгунича жамоанинг ғалабаларига ёрдам беришга тайёрман. Бу ерда муҳим мени қониқтирди. Кўплаб жамоалардан бундай шароит йўқ. Фақат ўйнаш ва ғалаба қозониш керак. "55" рақамида бошқа жамоаларда ҳам ўйнадим ва "Машъал"да ҳам шу рақамни танладим"

Шаҳбоз Эркинов: "Мавсум олдидан жуда яхши тайёргарлик ўтказдик. Ҳаммаси режа асосида ўтди. Мураббийлар ҳаммани имкониятини билиб олди деб ўйлайман. Эртага мухлисларимизни хурсанд этиш учун ўйнаймиз. Мен қанчадир гол ураман деб мақсад қилмайман. Фойдали гол уриш муҳим. "Машъал" битта оиладек экан. Бу жамоани танлашимга энг асосий сабаб бошқа жамоаларга ўхшаб 10, 15 футболчи ўзгармайди. Фақат янги келиб қўшилган бир , икки футболчи қўшиб кетса бўлгани. Бу ерга бир йил учун эмас кўп йил қолишни мақсад қилганман. Бунинг учун биринчи навбатда мен ишончни оқлашим керак. Мен учун рақам аҳамиятсиз. Рақамсиз ўйнашга рухсат берса ўйнай кетавераман."

Шундан сўнг футболчиларга либослари топширилди.



Унга кўра ушбу йилда

Жавоҳир Илёсов - 35
Сардор Абдураимов - 6
Шоҳжаҳон Қиличев - 96
Шоҳруҳ Эшбўтаев - 12
Ғулом Ҳайдар Гулямов - 27
Аваз Агалиев - 55
Шаҳбоз Эркинов - 20

рақамларида ҳаракат қиладиган бўлди.

Тақдимот сўнггида жамоа бошлиғи Дилявер Ваниев ва клуб директори Илҳом Қурбонов мавсум олдидан фикрларини билдириб ўтди.

"Қишги йиғинни маромида ўтказдик. Асосий ўйинчиларни сақлаб қола олдик ва шу билан бирга ёшларимизни ҳам жалб этди. Асосий мақсадимиз у етакчими, кучлими, кучсизми ғалаба учун чиқишдир", - дейди Ваниев жамоа ҳақида.

"Келаётган "Наврўз" айёми билан табриклайман. Оилаларингизга фаравонлик тилаймиз. "Машъал"да ким фаолият олиб борган бўлса уларни ҳаммаси бир мақсадда ҳаракат қилган. Яъни терма жамоаларимизга сифатли футболчини етиштириб бериш. Иккинчи мақсадимиз олий лигада муносиб ўринни эгаллашдир. Эртага мухлисларимиз бизни қўллаб-қувватлашини сўрайман. Биз мухлислар учун ишлаймиз ва ҳаракат қиламиз", - дея фикрларини якунлади клуб бош директори Илҳом Қурбонов

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика