Latest news

10:45Дониёр Абдуманнопов: "Мақсад доим юқори қўйилади. Амалда кўрсатиш керак"  0 10:17"Лочин" устози Элдор Мойлиев: "Про лигада кучли учликка киришга ҳаракат қила оламиз"   0 09:42Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"  23 09:28Микель Артета: "Бундай рақибга қарши назоратнинг ўзи етарли эмас"  0 08:42Флик "Атлетико"дан учралган шармандали мағлубиятдан сўнг: "Жамоа ёш, аммо мен баҳона излаётганим йўқ"  22 08:19Мўминжон Мелиев "Металлург"га ўтди  0 07:55Илҳом Алижонов "Лочин" таркибига қўшилди  0 03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  280 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  21 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  4 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  14 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  30

"Машъал" клубининг расмий сайти фаолияти ҳақида News

"Машъал" клубининг расмий сайти фаолияти ҳақида

Бугун сизлар билан «Машъал» жамоаси сайти ҳақидаги фикр мулоҳазаларим билан ўртоқлашаман.

Бир нарсани қайд этиб ўтишим лозим, жамоа 2012 йил якунларига кўра биринчи лигага равона бўлганига қарамай, унинг сайтида биронта ўзгаришни кўрмадик. «Андижон» клубига солиштирганда клуб матбуоти биринчи лигани ҳам маромида ёритиб борди. Ўйинлардан фотосуратлар ва хабарлар ҳудди олий лиганикидек бериб борилаверди. Бу йўлда Хайрулла Холиқовни бироз мақтаб қўямиз. Экипировка масаласи «Машъал»да ҳам муаммо. Жамоа асосий ва ёшлар таркиби, қолаверса академия аъзоларини уст бош кийинтиради-ю, оддий матбуот котибига келганида… Ҳа, майли. Ажаб эмас мана шу блог постларимдан кейин олий лига жамоалари матбуот котибларини кийинтириб қўйишса. Фурсатдан фойдаланиб stadion.uz' ва championat.asia' сайтларига миннаддорчилик билдираман. Улар ҳар бир постимни ўз сайтларига жойлаштиришяпти.

«Машъал» сайти жуда ҳам содда. Бироз эскирган десак ҳам бўлаверади. Адашмасам сайт 4 йил аввал шу кўринишдаги фаолиятини бошлаган. Бугунги кун веб бозоридан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, клублар битта дизайндан узоғи билан 3 йил давомида фойдаланадилар. Бу аввало раҳбарият томонидан қабул қилинадиган қарор. Мазкур сайт Баҳром Давлатов пайтида яратилган. Аслини олганда Давлатов пайтида «Машъал» ўзининг олтин даврини ўтказган. Клубнинг янги менежери Илҳом Қурбонов ҳам бироз замонга монанд иш қилиши керак деб ўйлаймиз. Чунки «Машъал»ни ўсмирлар терма жамоасида тутган ўрни катта. Табиийки бундай пайтда «Машъал» футболчилари билан қизиқаётган хорижлик мутахассис аввало клубнинг сайтига киради. Бу борада «Пахтакор» ва «Машъал» жамоалари жиддий бош қотиришлари лозим. Чунки хорижлик скаутлар асосан мана шу икки клуб сайтига ташриф буюришларини башорат қилишимиз мумкин.

fcmashal.uz 8та менюдан иборат:

БОШ САХИФА

ЯНГИЛИКЛАР

ЖАМОА

ЧЕМПИОНАТ

ФУТБОЛ МАКТАБИ

ГАЛЕРЕЯ

АЛОҚА

АРХИВ

“Машъал” сайтидаги барча менюлар тўлик қўринишда. Содда бўлсада,  тўлиқ. Бу яхши. Агар клуб шу кунларда ўз сайтини янада такомиллаштириш истагини билдирса нур устига, аъло нур бўлар эди.

Бизни қувонтирган нарса шу бўлдики, “Бухоро”га оид таҳлилимиздан кейин жамоа мутасаддилари сайт яратиш борасида илк қадамларини ташлаб юбордилар. Бунинг учун уларга бухоролик мухлислар номидан миннатдорчилик билдирамиз.

Маслаҳат: Сайтни мобил кўринишдаги саҳифасини яратиш. Шу билан бирга сайтни тўлиқ янгилаш. 

Сайт: fcmashal.uz

Матбуот котиблари: Хайрулла Холиқов

Баҳо: Дизайнга 10дан 5. Ишлаш жараёнига 7.



 


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика