Latest news

22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Яхшиси вазиятлардан фойдаланиш ва ўйинни ўлдириш керак"  0 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  5 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  11 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  3 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  25 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  4 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  12 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  62 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13

"Машъал" кейинги турда Суперлига йўлланмасини нақд қилиши мумкин News

"Машъал" кейинги турда Суперлига йўлланмасини нақд қилиши мумкин

А ПРО-лигада куни кеча 25-тур баҳслари бўлиб ўтди.

Қуйи лигада мавсум якунланишига 3та тур қолди холос. Айни пайтда Муборакнинг "Машъал" клуби катта фарқ билан пешқадамлик қилмоқда.

Бу мавсумда А ПРО-лигада биринчи ўринни олган клуб тўғридан-тўғри Суперлигага чиқади. Иккинчи ўринни банд этган клуб эса Суперлигада 13-ўринни эгаллаган клуб билан плей-офф баҳсида майдонга тушади.

"Ифтихор" клуби 24-турдан кейин А ПРО-лигадан четлатилгани боис ушбу клуб иштирокидаги охирги тўртта баҳсда техник мағлубият ёзилади ва рақиб клубларга 3 очкодан қўшиб қўйилади. Кеча "Нефтчи" ўйнамай туриб 3 очко олди. Кейинги турларда "Шердор", "Машъал" ва "Хоразм" ҳам техник ғалабага эришишади.

"Ифтихор" билан техник ғалабани қўшганда айни пайтда Асрор Алиқулов бошчилигидаги жамоа ҳисобидаги очколар сони 54тани ташкил этмоқда. Иккинчи ўринда "Истиқлол" ва "Шўртан" ҳисобида бир хил 46тадан очко бор.

31 октябрга белгиланган 26-турда "Машъал" биринчи ўрин масаласи ва Суперлига йўлланмасини ўзи учун ижобий ҳал қилиши мумкин. Бунинг учун Ғузорда "Шўртан" билан дуранг ўйналса кифоя. Сабаби очколар тенг келиб қолган тақдирда ҳам "Машъал" "Истиқлол" ва "Шўртан"дан ўзаро ўйинлардаги натижалар бўйича устун бўлади.

Умуман олганда А ПРО-лигада охирги турлар ажойиб ўйинларга бой бўлиши аниқ. Сабаби 2 ва 6-ўриндаги клублар ўртасидаги очколар фарқи атиги 4тани ташкил этади. Айни пайтда 6-ўриндаги "Нефтчи"да ҳам плей-оффда ўйнаш учун имконият сақланиб турибди.


А ПРО-лига-2019 сўнгги 3та тур жуфтликлари:

26-тур — 31 октябрь

Оқ-тепа - Нефтчи
Ифтихор - Шердор -:+
Шўртан - Машъал
Истиқлол - Хоразм


27-тур — 6 ноябрь

Истиқлол - Оқ-тепа
Хоразм - Шўртан
Машъал - Ифтихор +:-
Шердор - Нефтчи


28-тур — 13 ноябрь

Оқ-тепа - Шердор
Нефтчи - Машъал
Ифтихор - Хоразм -:+
Шўртан– Истиқлол


Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика