Latest news

16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  0 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  0 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  4 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  2 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  108 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  1 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  7 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  1 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  5 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  22 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1

"Машъал": Давралар оралиғида ўзгаришлар ҳақида News

"Машъал": Давралар оралиғида ўзгаришлар ҳақида

Бугун Муборакда футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионатининг иккинчи давра учрашувларига старт берилади.
"Машъал" бугун Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасини қабул қилади. Ушбу учрашув олдидан давралар оралиғида жамоамизда бўлиб ўтган ўзгаришлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Биринчи даврадан сўнг 19 очко тўплаган ҳолда олтинчи поғонада бораётган "Машъал" сафини уч футболчи тарк этди.

Жумладан:

Отабек Нарзуллаев ўйин амалиётига кам эга бўлганлиги боис жамоамизни эрта тарк этди. Нарзуллаев иккинчи даврани "Бухоро" сафида давом эттиради.

Саламат Қутибоев ҳам жароҳатидан сўнг сафга қайтишда қийинчиликка учради ва иккинчи даврани бугунги рақибимиз "Сўғдиёна" сафида ўтказишга қарор қилди. Бугун Қутибоев "Сўғдиёна"даги илк учрашувини ҳам айнан "Машъал"га қарши ўтказиши мумкин.

Элдор Эргашев ҳам биринчи даврадан сўнг асосий таркибда майдонга туша олмади ва иккинчи даврани "Олмалиқ"да ўтказишни маъқул топди.

Жамоамизни бошқа футболчилар тарк этмаган.

Иккинчи даврада жамоамиз сафига фақатгина Шаҳзод Шайманов келиб қўшилди. Шайманов аслида "Машъал" футболчиси бўлиб , ўтган мавсумни ижара асосида "Андижон" сафида ўтказган эди. Иккинчи даврани Шайманов "Машъал"да давом эттиради.

Бугун 12:00 да клуб академиясининг мажлислар залида "Машъал" раҳбарияти, мураббийлари , фан-клуб, мухлислар иштирокида иккинчи давра олдидан йиғилиш бўлиб ўтади. Йиғилишда Шаҳзод Шаймановга ўз формаси тақдим этилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика