Latest news

16:06Рэшфорд яна "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  1 15:35Назорат ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасига қарши ўйинда 0:4 ҳисобида мағлуб бўла туриб, якунда дуранг қайд этди  1 15:02"Арсенал" норвегиялик ҳужумчини нишонга олди  3 14:20"Ливерпуль” Англия терма жамоасининг янги юлдузини трансфер қилишга келишиб олди  4 13:37Пулишичга “Арсенал”, МЮ ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда. "Милан" хавбекни 70-80 млн еврога сотишга тайёр  7 13:10“Ман Сити”, “Ливерпуль” ва “Ман Юнайтед” кузатаётган футболчи 100 млн еврога баҳоланмоқда  5 12:34Шомуродов яна тўпурарлар жадвалида биринчи ўринга қайтадими? Бугун Туркияда Истанбул дербиси бўлиб ўтади, унда ҳамюртларимиз иштирок этади  9 12:27"Манчестер Сити" Игор Тиагони ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  10 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  4 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  1 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  3 09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   1 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  4

“Машъал” 8та ўйиндан кейин ниҳоят ғалаба қозонди News

“Машъал” 8та ўйиндан кейин ниҳоят ғалаба қозонди

Tags :  Машъал
ПРО-Лиганинг “А” гуруҳи қатнашчиси “Машъал” жамоаси сўнгги пайтларда кутилмаганда рақибларига очко улашиб, кўпчиликни эътиборини тортаётгани бор гап.

Эътиборлиси “газчилар”нинг ғалабасиз серияси 8та ўйиндан сўнг барҳам топди. Боиси Александр Хомяков бошқарувидаги жамоа сўнгги бор, чемпионатнинг 13-турида ўз уйида “Хоразм”ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Шундан сўнг муборакликларни сира таниб бўлмади дейиш мумкин. Негаки, “Машъал” ортда қолган 8та ўйиннинг 4тасида дуранг қайд этиб (“Истиқлол” – “Машъал” 1:1, “Машъал” – “Динамо” 0:0, “Машъал” – “Андижон” 2:2, “Машъал” – “Норин” 0:0), қолган 4та учрашувда рақибларига имкониятни бой бериб (“Норин” – “Машъал” 2:1, “Андижон” – “Машъал” 2:1, “Динамо” – “Машъал” 2:0, “Машъал” – “Истиқлол” 1:2), қимматли очколарни қўлдан чиқариб келаётганди.

4 сентябрь, сешанба куни “Машъал” жамоаси ниҳоят ушбу ёқимсиз сериясига нуқта қўйди. Аҳамиятлиси 8та тур ўтиб, “газчилар” яна “Хоразм”ни мағлуб этди. Фақат бу сафар ўйин Урганчда кечди. Эътиборлиси муборакликлар учрашувнинг 90+5-дақиқасида рақиб дарвозасига иккинчи тўпни киритиб, ғалабани илиб кетди.  

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика